1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди

08:30 / 16.04.2019 5507 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари  давом этмоқда.
Кеча аср намозидан сўнг, меҳмонлар зиёрати Ислом оламида фиқҳ илмининг уламоси машҳур имом Шамсул Аимма Ҳалвоний  ҳазратлари қабрларидан бошланди. Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллуд топган ерлари зиёрат қилинди. Маълумки, бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад ростлаган.
Сафар чоғи давомида муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратлари ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.  Ушбу масжидда шом намози адо этилганидан сўнг, “Мир араб” мадрасасининг устозлари ва толиби илмлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Ҳадисур роҳма”, яъни “Раҳмат ҳадис”идан ижоза бериб, унинг шарҳи ва ҳикмати ҳамда баракоти ҳақида маъруза қилдилар. Маъруза жараёнида устоз ва талабалар томонидан берилган саволларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ батафсил жавоб бердилар.
Суҳбат асносида масъул ходимлар “Мир араб” мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида азиз меҳмонга маълумот беришди.
Сўнгра хуфтон намози ўқилиб, Бухоро сафарига якун ясалди.
Ташрифга доир маълумотлар интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

       

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон давоми...

3565 17:00 / 14.04.2020
Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришди. Бугунги ташрифлар асносида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг давоми...

2360 19:13 / 06.07.2021
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имомхатиблар учун навбатдаги тажвид давоми...

2157 20:11 / 16.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориХалқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳроқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак давоми...

1789 19:50 / 08.04.2024