1447 йил 14 ражаб | 2026 йил 03 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандларингизнинг тарбиясига вақтингиз бўлмаса...

09:00 / 28.01.2023 2282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам таровеҳ намозидан сўнг мени ва барча дўстларимни уйга жамлаб: «Дўстларингни жамла ва улар билан бирга уйимизда икки ракат намоз ўқи. Бу амал сен ва дўстларинг учун одат тусига айлансин ва уйимиз ҳам нурга тўлсин» деб намоз ўқиш учун шижоатлантирар эдилар. Отамни бу усуллари бизга маъқул келди ва таровеҳ намозидан сўнг йиғилиб икки ракат намоз ўқишни одат қилдик. Намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг, онам бизни жуда мазали ширинликлар билан меҳмон қилар эдилар. Биз бундан жуда хурсанд бўлар эдик».
Қизлардан бири айтади: «Ёшлик вақтларимда онам мени намоз ўқишга буюрар эдилар. Мен онамни устиларидан кулар эдим. Агар «Намоз ўқи!» деб айтсалар, мен «Пайғамбаримизга салавот айтяпман!» деб намоз ўқимас эдим. Ўша вақтда мен жуда ҳам одобсиз қиз бўлганман. Бир куни бир муслима қиз билан дўстлашдим. Шундан сўнг, мен намозни яхши кўриб қолдим ва уни адо этадиган бўлдим. Онам бу дўстим ҳақида эшитганларидан кейин менга: «Мана шу қиз билан дўстлик риштангизни узманглар. У жуда яхши қиз!» деб айтдилар.
Оналардан бири айтади: «Ўғлим намозига бефарқ эди. Лекин, опамни ўғлини жуда яхши кўрар эди. Бир куни ўғлим билан опамнинг уйларига бордик. Ўғлим бир ҳафта мобайнида опамнинг уйларида қолди. Мен опамга ўғлимни намозларига қараб, уни муҳофаза қилишларини илтимос қилдим. Бир ҳафта мобайнида ўғлим опамнинг ўғли билан доим масжидга қатнади. Шундан сўнг, Алҳамдулиллаҳ ҳозир намозини ўз вақтида ўқийдиган бўлди».
Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда дўстимни чиройли коптоги бор эди. Биз уни аср намозидан сўнг ўйнашни яхши кўрар эдик. Дўстим бизга: «Ким шу коптокни ўйнашни хоҳласа, аввал намозини ўқисин. Отам менга бу коптокни олиб беришларидан аввал, ушбу коптокни фақат намозхонлар ўйнашини айтганлар» деб шарт қўйган эди. Мана шу дўстим мени намозга қоим бўлишимга сабабчи бўлди. Мен ўша вақтда ўн беш ёшда эдим». 
Оталардан бири айтади: «Ўғлим кўчадаги болаларга боғланиб қолганини сезиб қолдим. Табиатан барча ота-оналар фарзандини кўчадаги безори болалардан асрашга ҳаракат қилади. Ўғлимни кўп маротаба кўчадан олиб кирар эдим. У яна кўчага чиқиб кетаверар эди. Шундан сўнг, мен унга жуда чиройли копток олиб беришга қарор қилдим. Бу коптокни ўйнашидан аввал унга: «Азон айтилган вақтда барчангиз мен билан бирга масжидга борасизлар. Агар, намозингизда қоим бўлсангиз сизларга янги ўйинчоқлар олиб бераман. Масалан, дамино, шахмат, волейбол коптоги деб шарт қўйдим. Азон айтилишидан бир неча дақиқа аввал, ўғлимнинг олдига келиб, унинг дўстлари билан танишиб чиқдим. Улар билан бир кунни танладик ва ҳар ойнинг шу куни биргаликда мусобақа уюштириб, бирга Қуръон ўқишни келишиб олдик. Ўғлимнинг дўстлари бу таклифга рози бўлишди. Алҳамдулиллаҳ бу фикр анча қўл келди. Ўғлимни уй қамоғида қолдиргандан кўра, унинг дўстларини тўғри йўлга бошлашга муваффақ бўлдим.
Огоҳ бўлинг! Фарзандларингизни тарбиясига сизда вақт бўлмас экан, албатта жамиятда уларни тарбиясини бузиш учун вақт топилади.
Аллоҳим, сендан афв ва офият сўраймиз.


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди.Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб, ҳайратландим ва ўша кишидан давоми...

10960 21:33 / 08.11.2017
Намоз осмонда, аниқроғи меърожда фарз қилинган. Мўмин киши учун унинг намози mdash меърожи ҳисобланади. Яъни, намоз ўқиётган киши Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилган давоми...

3690 09:30 / 17.03.2022
quotСаҳвquot сўзи луғатда quotунутишquot маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унитилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш давоми...

18616 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ жалла шаънуҳу .Албатта, Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина, намоз ўқиб, закот берганларгина ва фақат Аллоҳдан давоми...

7347 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

219139 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

138221 14:35 / 11.08.2021