1446 йил 7 жумадул аввал | 2024 йил 09 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Бир кунингизни қандай ўтказмоқдасиз?

11:00 / 28.01.2023 2875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх аллома Муҳаммад Лутфий Файюмий раҳимаҳуллоҳ бомдоддан бир ярим соат олдин уйғонар эди. Нафл намозлар, улардан тасбеҳ намозини адо этарди. Сўнгра, қиблага юзланиб субҳгача истиғфор айтиб ўтирар эди. Кейин бомдод намозини адо этиб, сўнг одатларига кўра вирдларини ўқир эди. Сўнг, Қуръони Каримдан бир пора ўқирди. Ундан кейин эса дарс беришни бошларди. Дарс умумий бўлиб «Тавба» масжидида бўлиб ўтар ва то қуёш чиққунча давом этарди. Сўнг зуҳо намозини ўқирди. Ундан сўнг, талабаларга улумил ҳадис, тафсир, усул ва фиқҳ ва мантиқдан хос дарсларни ўтарди. Шунингдек, арабий илмларнинг бўлимлари, фаръларини араб адабиёти билан ва қомуслардан дарс ўтарди. Ҳамда илова тарзида тасаввуф илми, аҳлоқ, сийрати набавий, тарих ва жуғрофиядан дарс ўтарди. Шу тарзда дарс пешин намозигача бўлар, сўнгра уйига кетарди. Пешин намозидан кейин, аср намозидан кейин ва хуфтондан сўнг дарслари бор эди.
Юқоридаги маълумотлар шайх Муҳаммад Лутфий Файюмий раҳимаҳуллоҳнинг бир кунда шунча амаллар қилганликлари борасида намуналар келтириб ўтилди. 
Шу ўринда тасбеҳ намози ва ундаги зикрлар борасида ҳам тўхталиб ўтсак:
Абу Ваҳб айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан тасбеҳ айтиб ўқиладиган намоз ҳақида сўраганимизда у зот: «Такбир айтиб қулоқ қоқади, сўнгра: 
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илайҳа ғойрук»ни ўқиб, ортидан: 
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни ўн беш марта айтади, сўнгра аъузу билан бисмиллоҳни, Фотиҳа ва зам сурани ўқийди, кейин ўн марта яна «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва Лаа илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар»ни айтиб, рукуъ қилади, ана шу калималарни ўн марта айтади. Сўнг рукуъдан бошини кўтариб, яна ўн марта айтади. Сўнгра саждада ўн марта ва саждадан бошини кўтарганида ҳам ўн марта айтади. Иккинчи саждада яна ўн марта ана шу калималарни айтади. Мана шундай қилиб, тўрт ракъат ўқийди. Булар ҳар раъкатда етмиш бештадан бўлиб тўрт ракъатда уч юзта бўлади», дедилар».
Абу Рофеъдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга розияллоҳу анҳу: «Эй амаки, мен сизга қариндошлик қилмайми, сизни яхши кўрмайнми, сизга манфаат бермайми?» деганларида, Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, буларнинг ҳаммасини қилинг, эй Расулуллоҳ», деб жавоб қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда тўрт ракъат намоз ўқинг ва ҳар бир ракъатида Фотиҳа билан зам сурани ўқинг. Агар қироатни тугатсангиз, рукуъдан олдин «Аллоҳу акбар валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи», деб ўн беш марта айтинг, сўнг рукуъ қилиб, у калимани ўн марта айтинг. Рукуъдан бошингизни кўтариб, яна ўн марта айтинг, сўнг сажда қилиб, тағин ўн марта айтинг. Саждадан бошингизни кўтарганингизда туришдан олдин ҳам ўн марта айтинг. (Иккинчи саждада ҳам ўн марта айтилади.) Ана шунда ҳар ракъатда етмиш бешта бўлади. Тўрт ракъатда уч юзта бўлади. Агар гуноҳингиз зич қум зарралари сонича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади», дедилар. Аббос розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, бир кунда буларни айтишга ким қодир бўла оларди?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ: «Агар бир кунда қодир бўлмасангиз, ҳар жума куни адо этинг. Ўар жума адо этолмасангиз, ҳар ойда адо этинг. Мана шундоқ айтишда давом этиб, уни бир йилда бир марта бўлса ҳам, адо этинг», дедилар. Имом Термизий ва Ибн Можалар ривояти. Термизий буни ғариб хадис деб айтганлар. 
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: «Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди».
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Муҳтарам муфтий ҳазратлари, Сиз Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг талабига биноан ана шу обрўли ташкилотга демократик йўл билан сайланган биринчи давоми...

1186 17:04 / 01 май
Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келди ва у зотга Менинг пулларим зое бўлди. Уларни бир жойга кўмиб қўйгандим. Ёмғир ёғиб, сел келиб, пул давоми...

3540 22:25 / 27.04.2017
Биз ҳозир жуда афсусланарли бир даврда яшаяпмиз. Чунки ҳаётимизнинг асоси бўлган кўплаб маънавий тушунчаларни унутиб юборганмиз. Шунга қарамай, мен ҳозир бахтли давоми...

788 09:20 / 05 июнь
Мисрлик аллома Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим ҳафизаҳуллоҳ шайх Алий Солиҳ ҳақида шундай дейди .Шайх Алий Солиҳ алАзҳарнинг қадимий манҳажи бўича таълим олган. У давоми...

1062 15:22 / 15.11.2022
Аудиолар

133887 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7470 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54217 14:35 / 11.08.2021