1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига «Cакинат» оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди

01:35 / 08.11.2022 2208 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 7 октябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига «Cакинат» оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан аввал ўқувчилар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиб келганларини айтиб ўтишди. Улар ушбу мактабда таълим олиш давомида ҳазратнинг укалари Муҳаммад Амин ҳожи аканинг қаламларига мансуб «Исломга бағишланган умр» китобларини ўқиб чиққанларини таъкидлаб ўтдилар. Китобдаги маълумотлар ҳақида масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан ўртоқлашдилар. Ўқувчиларнинг ҳазрат ҳақларида олган маънавий-маърифий маълумотлари ҳар қандай кишини қувонтиради. Хусусан, Аслиддин исмли ўқувчи шайх ҳазратларининг ҳаётлари қай йўсинда ўтганлиги, кўп китоб мутолаа қилганлари, ҳаётнинг оғир синовларини мустаҳкам ирода билан енгиб ўтганлари ҳақида китобдан ўқиганларини айтиб берди. Суҳбат асносида болажонлар ҳазрат геометрия фанини яхши кўрганларини, келажакда шайх ҳазратларига ўхшаб етук олим, уламо бўлишларини ният қилдилар. Бошқа ўқувчилар ҳам ўзларининг ҳазрат ҳақидаги ўй-фикрларини гапириб бердилар. Зиёрат давомида устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ўқувчиларга самимий насиҳатларини бериб, улар билан савол-жавоб ўтказдилар. Ўқувчилар берилган саволларга аниқ ва равон тарзда жавоб бердилар. Учрашув сўнгида устоз болажонлар ҳақига дуолар қилиб бердилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 23 ноябрдан 2023 йил 6 мартига қадар Париж шаҳрининг Лувр музейида Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасидаrdquo мавзусида Ўзбекистон давоми...

1896 21:01 / 27.11.2022
АҚШнинг Техас техника университетида Муқаддас Қуръон изиданrdquo номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.Кўргазма араб хаттотлиги, давоми...

2331 09:30 / 22.01.2019
Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳрида HiTech услубида қайта бунёд этилган .Тепа, жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2950 19:43 / 10.03.2023
Рабиъул аввал ойига яна бир туҳфа билан .Hilol, нашриётининг бош дўконида .Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор, рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу тақдимотда Тошкент давоми...

1711 16:07 / 03.11.2020