1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Она сути – Аллоҳнинг мўъжизаси

21:00 / 07.11.2022 6606 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яратиб қўйган мўъжизаларни санайдиган бўлсак, охирига етиб боролмаслигимиз аниқ. Она сути ҳам ана шундай мўъжизалардан биридир. Агар оналар кўкрак сутининг мўъжизавий таркиби ва эмизишнинг шаръий ҳукми ҳақида билганларида эди, арзимаган сабаблар билан болаларини эмизишдан бош тортишмасди. Мавзуга ўтишдан аввал кўкрак сутининг таркиби ҳақида бироз тўхталиб ўтсак.

Тадқиқотлар натижасига кўра, она сутининг 90 фоизи сувдан иборат экан. Қолганини оқсил, шакар, ёғ, фосфор каби бола организми учун керакли моддалар ташкил этади. Муҳими, бу моддаларнинг миқдори бола организми учун талаб қилинадиган меъёрдан ошмайди.

Она сутининг асосий қисмини сув ташкил этишига боланинг танаси озуқа билан бир қаторда сувга ҳам эҳтиёж сезишида. Биз истеъмол қилаётган сув ҳали заиф ва ҳимояланмаган организм учун хавф туғдириши мумкин. Шу сабаб бола энг тоза ва етарли миқдордаги сувни фақат она сути орқали олади.

Бу мўъжизавий аралашманинг яна бир муҳим хусусияти, унинг таркиби боланинг ривожланиш даврига қараб ўзгараверади. Бола ривожланишининг ҳар бир босқичида озуқа моддалари керакли фоизга кўтарилади. Бу эса фақатгина Аллоҳнинг қудратидандир.

Шунингдек, она сути таркибидаги яна бир мўъжизавий хусусиятлардан бири ундаги моддалар бир-бирига аралашиб кетмаслигида. Сунъий озуқаларда эса бундай хусусияти йўқ, шу жиҳатидан у бола саломатлиги учун зарарли ҳисобланади.

Ислом шариати она сутини боланинг ҳақларидан бири деб ҳисоблайди. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилган:

«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» (Бақара сураси, 233-оят).

Маълумки, боланинг турли касалликларга қарши курашувчи иммунитет тизими икки ёшга келиб ривожлана бошлайди. Икки ёшгача боланинг организми она сутида мавжуд озуқ моддаларга, яъни антитанача ва ферментларга муҳтож. Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатининг икки йил қилиб белгилашини бугунги кунда тадқиқотчилар кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилишмоқда.

Олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида, она сути билан озиқланган чақалоқларда кўриш ҳамда иммунитет тизими сунъий аралашмалар билан озиқланган болаларникига қараганда тезроқ ривожланиши маълум бўлди. Бундан ташқари, уларнинг ақлий салоҳияти бошқа болаларникига қараганда эрта ривожланиши аниқланган. Кентукки университети профессори Жеймс Aндерсон «Болани она сути билан боқиш нафақат унинг соғлиғига, балки ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади» деган хулосага келди. У «American Journal of Clinical Nutrition» журналида она сути билан озиқланган болаларнинг ақлий салоҳият даражаси сунъий сут билан озиқланганларникига қараганда 5 балл юқори эканини қайд этган.

Кўкрак сути сунъий сутга қараганда осон ҳазм бўлади. Ундаги оқсил таркибида сутнинг енгил ҳазм бўлишига ёрдам берувчи алоҳида модда – (В-лактоза) мавжуд бўлиб, у шифокор ва мутахассисларни ҳам ҳайратга солади. Сунъий озуқа таркиби қанчалик бойитилмасин, барибир яхши ҳазм бўлишда она сутига етолмайди. Ҳатто баъзи моддалар она сутидаги миқдордан етти маротаба орттирилганда ҳам қониқарли натижа олинмаган.

Эътиборли жиҳати, она сути турли микроблардан холи бўлади. Шунингдек, пишириш ва иситишни талаб қилмайди. Афсуски, орамизда қадди-қомати бузилмаслиги учун ва бошқа бир қанча ўринсиз сабабларга кўра боласини сунъий сут билан озиқлантирётган оналар ҳам талайгина. Шу ўринда бир ҳадисни келтириб ўтсак:

Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандини кўкрак сути билан эмизган она Аллоҳ таолонинг ажр ва савобига эга бўлади. Аммо шундай оналар ҳам борки, ўзлари истасалар ҳам соғлиғидаги муаммолар ёки сутининг озлиги сабабли сунъий сутдан фойдаланишга мажбур бўлишади. Шундай вазиятларда эмизикли аёлларга баъзи тавсиялар берилади. Бу тавсиялардан бири қора седана истеъмол қилишдир. Қора седана эмизикли аёлларда сутнинг кўпайишига ёрдам беради.

Ҳомиладор аёлларга дарди тутган вақтда ва эмизиш даврида хурмо тавсия қилинади. Туғиш вақтида қувватини йўқотиб, заифлашиб қолган аёллар яна кучга тўлиб олиш учун хурмо ейиш фойдали ҳисобланади.

Хурмо эмизиш даврида сут гормонларининг ҳаракатини фаоллаштириб она сутининг ортишига ҳам фойда беради.

Эмизиш нафақат болага, балки онага ҳам жуда фойдали: онанинг кўкрак ва бачадон саратони билан касалланиш эҳтимоли камаяди, онада юрак-қон томир ва артрит касалликларини олди олинади ва ортиқча вазнни тез йўқотади.

Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб шуни айта оламизки, дунёнинг ҳеч бир компанияси она сутидек мўъжизакор сут ишлаб чиқара олмайди. Ҳатто уни тайёрлаш учун ҳеч қандай технологиянинг кераги йўқ. Она сутининг она ва фарзанд саломатлигидаги муҳим ўрнини яна бир бор таъкидлаб, оналардан Аллоҳ таолонинг уларга берган фазлу марҳаматини тушуниб етишларини, оналик вазифаларини тўла адо этишда жидду жаҳд қилишларини сўраб қоламиз.

 

Дилафруз Миркамолова

«Ҳилол» журналининг 8(41) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Сора ва ходималари Сора подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора .Аллоҳ таоло давоми...

2367 11:00 / 27.11.2020
Ислом ўзининг одилона ҳукмлари ила аёл кишига нисбатан қаттиқ таклифларни қўймаслик қоидасига биноан, уларни жангда қатнашиш масъулиятидан озод қилди.Шунга давоми...

2794 20:05 / 04.09.2019
Тарвуз ва қовун сотадиганларни ҳеч кузатганмисиз. Улар доим тарвуз ёки қовуннинг энг катта ва ширинини чақмоқлаб, ўртасидан кесиб, харидорлар кўрадиган тарзда давоми...

5133 14:00 / 25.07.2022
Валий ўз қизи ёки синглисини турмушга бериш мақсадида бирор бир солиҳ кишига унга уйланишни таклиф қилиши жоиз. Бу иш аёлнинг шаънини асло туширмайди. Чунки Умар давоми...

2063 16:00 / 15.11.2022