1447 йил 18 шаъбон | 2026 йил 06 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Болалар фаровонлиги йўлида меморандум имзоланди

16:40 / 08.11.2022 1962 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода жаноблари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда Муфтий Нуриддин домла юртимизда болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилаётгани, ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда диёримизда бола ҳуқуқлари, фаровонлиги, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилинаётганини қайд этдилар.

Муфтий ҳазратлари сўзлари давомида Ислом динида ҳам болалар ҳуқуқи масаласига жуда катта эътибор қаратилиши, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, имом-хатиб ва имом ноиблари жойлардаги мулоқотларда болалар таълим тарбияси, одоб-аҳлоқи ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича чиқишлар қилишаётгани, жомеъ масжидларда ёшлар маънавиятини яхшилаш, илм-маърифатини ошириш, муносиб шарт-шароитлар яратишга оид жума мавъизалари ҳам ўқилаётгани ҳақида сўзлаб бердилар.

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, бунда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг аҳамияти жуда катта экани, айниқса, ҳамкорлик дастурларида болалар ва оналар фаровонлигини ошириш, барқарор тараққиёт мақсадлари, хусусан, бола саломатлиги, таълим ва болалар ҳимоясига қаратилган мақсадларга эришиш борасидаги фаолият эътиборга молик эканини таъкидлади.   

БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода самимий қабул, хайрли тилак ва мазмунли нутқ учун миннатдорчилик билдирди. Мунир Мамадзода ўз сўзи давомида болалар ҳуқуқларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлиғини асраб-авайлаш борасидаги яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани, янгиланаётган Ўзбекистонда бу борадаги хайрли ишларни янада ривожлантиришга имконият ва шароитлар яратилаётгани, ҳамкорликдаги дастурларни амалга оширишда замонавий ахборот технология ва методлардан фойдаланиш зарурлиги, дастурларнинг кенг ёйилиши ва амалга ошишида диний соҳа вакилларининг аҳамияти ниҳоятда катталигини қайд этди.

Самимий мулоқот чоғида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилги Рамазон, ҳилол кўринишига қараб чоршанба ёки пайшанба куни бошланиши айтилмоқда. Саудия Арабистони Олий қозиси сешанба куни кечқурун подшоҳликдаги давоми...

4298 15:19 / 21.03.2023
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига қарийб 1 миллион 700 минг зиёратчи етиб келди. Бу ҳақда IslamNews´га таяниб Азон интернет нашри хабар берди.Сўнгги давоми...

4317 06:00 / 18.08.2018
АҚШнинг Техас техника университетида Муқаддас Қуръон изиданrdquo номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.Кўргазма араб хаттотлиги, давоми...

2321 09:30 / 22.01.2019
4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. Мисрда давоми...

4611 18:34 / 19.05.2024