1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol» нашриётида Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» рисоласининг тақдимоти ўтказилди

16:07 / 03.11.2020 1710 pdf Ўқиш режими + -

Рабиъул аввал ойига яна бир туҳфа билан «Hilol» нашриётининг бош дўконида «Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотда Тошкент шаҳар «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби устоз Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғли, «Ҳилол» нашриёт-матбааси раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ва имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ҳамда аҳли илм устозлар иштирок этишди.

Тақдимот анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни Тошкент шаҳар «Имом ат-Термизий» жоме масжиди имом ноиби Жасурбек қори Қулбоев ўқиб берди.

Сўнгра «Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» рисоласи муаллифи устоз Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг хулқ-ахлоқлари тўғрисида Исмоил Муҳаммад Содиқ чиройли сифатлар билан сўзлаб бердилар. Рисоланинг ёзилиш тарихи бўйича муаллифнинг ўзлари ҳамда китобдаги маълумотлар ҳақида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори жуда ҳам оммабоп тарзда маълумотларни тақдим этдилар. Ушбу рисола ҳам Мавлид ойига китобхонлар учун навбатдаги туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланишга интилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий муҳаббатли уммат бўлишимизни насиб этсин!

Тақдимот якунида ушбу тадбир сабабчиси бўлган рисола муаллифи, устоз Салоҳиддин домла хайрли дуо қилиб бердилар.


Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳри .Ҳазрати Али, жоме масжиди имомхатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. давоми...

3465 17:00 / 03.05.2021
Миср Вақф вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда миллий ва халқаро Қуръон мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш учун 1,2 млн миср фунти, қарийб 700 минг АҚШ давоми...

1893 07:30 / 26.03.2019
Ислом таълимотларини тўғри англаш ва амалга оширишда мазҳабларнинг тутган ўрни беқиёсдир.Хусусан, юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Ҳанафий давоми...

630 21:46 / 16.10.2025
Аллоҳга шукрки, COVID19rdquo пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга давоми...

2868 10:40 / 20.03.2022