1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

08:20 / 16.07.2022 2332 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, бу улуғ бобомиз мақбараси ислом олами учун табаррук зиёратгоҳлардан бири. Бугунги кунда мажмуа шунга муносиб қилиб қайта қурилмоқда. Қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхоналар қурилади.

Давлатимиз раҳбари шу борадаги ишларни кўздан кечирди, зиёратчиларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

– Иншооллоҳ, бу мажмуа очилганидан кейин зиёратчилар янада кўпаяди. Айниқса, нуронийлар кўп келади. Улар учун барча қулайликларни инобатга олиш керак. Бу жой нафақат диний ва маърифий, балки улкан маданий марказ ҳам бўлиши зарур. Шу боис энг яхши гулчиларни олиб келиб, мажмуани қишин-ёзин гулзор қилиб қўйиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Буткул янгича қиёфа касб этаётган мажмуа зиёрат туризмининг йирик марказларидан бирига айланиши учун барча имкониятлар мавжудлиги, улардан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

 Президентимиз Самарқанд туманида барпо этилаётган Туризм марказини ҳам бориб кўрди.

Бу ерда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Эшкак эшиш канали тартибга келтирилиб, атрофда боғ яратилмоқда.

Умуман, ушбу мажмуа туризм соҳасидаги барча халқаро стандартларга мослиги, энг замонавий хизмат кўрсатиш салоҳияти билан нафақат Самарқанд вилояти ва мамлакатимиз, балки бутун минтақада туризм индустриясини янги босқичга кўтаради.

 Давлатимиз раҳбари бу ерда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш учун замонавий шароитлар яратиш, халқимизнинг маданияти, маърифати, миллий таомларини намоён этиш бўйича тавсиялар берди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ2022 олдидан Саудия Арабистони тўрт йиллик мусобақада иштирок этиш бўйича муҳим янгиликни эълон қилди.Саудия Арабистони ҳукумати давоми...

1706 22:34 / 21.10.2022
БААнинг Шаржа шаҳрида Ислом санъати ва тарихига бағишланган .Шарқдан эртаклар, кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда gulf news манбасига таяниб, iqna.ir хабар давоми...

1322 11:40 / 05.05.2021
Маълумки,2022 йилнинг 8 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллигиrdquo эсдалик нишонини давоми...

2105 12:36 / 07.12.2022
Бугун .ҲилолНашр, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Унда Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг давоми...

1476 10:10 / 07.06.2022