1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самия Ҳасан Сулуҳу хоним Танзания президенти этиб сайланди

11:00 / 20.03.2021 2098 pdf Ўқиш режими + -

Самия Ҳасан Сулуҳу Танзания Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради.

Қасамёд қилиш маросими Танзания президентларининг Дорус-салом қароргоҳида бўлиб ўтди.

«Мен ҳалол бўлишга, Танзания конституциясига бўйсунишга ва уни ҳимоя қилишга ваъда бераман», деб қасамёд қилди Сулуҳу. Сулуҳу хоним Африкадаги ушбу мамлакатда давлат раҳбари лавозимига тайинланган биринчи аёл бўлди.

Аввал бу муслима аёл вице-президент бўлиб фаолият юритган. Мамлакатнинг аввалги раҳбари Жон Магуфули 17 март куни вафот этган.

Мамлакат конституциясига биноан, президент вафот этган тақдирда, вице-президент давлат раҳбари лавозимини эгаллайди ва ваколат муддати тугагунига қадар ушбу лавозимда қолади.

61 ёшли Сулуҳунинг амалдаги ваколати 2025 йил охирида тугайди.

Самия Ҳасан Сулуҳу Занзибарда туғилган. У аввал қатор вазирлик лавозимларида ишлаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1848 13:50 / 20.02.2023
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигиrdquo эсдалик давоми...

662 09:19 / 13.11.2025
2022 йил 30 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасида Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қаламига мансуб .Ўзбек қориларининг олтин давоми...

2472 15:28 / 31.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1618 21:25 / 22.04.2020