1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж– 2024»мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди

22:54 / 10.01.2024 2048 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди. 

Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар. 

Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.

Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. 

Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.









 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили давоми...

2385 17:30 / 10.04.2019
Ҳижрий 1444 сана, милодий 2023 йил муборак Рамазон ойида юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига ташриф буюрдилар. Жумладан, Ўзбекистон давоми...

2288 21:32 / 15.04.2023
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

2785 15:56 / 19.06.2023
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

1524 19:30 / 11.02.2021
Аудиолар

213861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133064 14:35 / 11.08.2021