1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир (биринчи мақола)

10:10 / 30.12.2021 2101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Литсей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир.

Шабан Дўян

 

Нимага муҳтожмиз?

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Лицей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир. Фойда, зарарни билишга мажбурдир. Бироқ асалари боласи-чи? У асал йиғишни ўрганиши учун на ўқишга, на олий ўқув юртини битиришга эҳтиёжи бор. У дунё ҳаётига мукаммал ҳолда юборилган. Инидан чиқар чиқмас ишини бошлайди. Биз эса йигирма кун ёки йигирма йил, умр бўйи ўрганишга муҳтожмиз. Шунинг учун бешикдан қабргача илм олишга, ўрганишга буюрилганмиз. Инсон қобилиятини билим ва тажриба билангина оширади.

Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади.

Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир.

Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади.

Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.

Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз.

Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир.

Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади.

Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади.

Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади.

Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири хайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин», деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар.

Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Илм билан ўзингизни тарбияланг. Балки муаммоларга дуч келарсиз. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг, ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди.

Энг буюк шараф

Ўқиш ва ўрганишдек шарафли ва лаззатли нарса йўқ. Илк «Ўқи» амри билан бошланган Қуръон, билгувчилар ва билмайдиганларни бир эмасликларини таъкидлаш билан бирга илм эгаларининг даражаларини юксалишининг хабарини беришади.

Инсон билими билан қадрланади. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни фаришталардан ҳам юксак мақомга кўтарган сир илм эди. Қуръонда ўқиш ёзиш қуроли бўлган қалам улуғланади, айнан унга ва у ёзган сатрларга қасам ичилади. Аллоҳнинг қалам билан қасам ичиши, қаламнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва қадри жуда кучли шаклда ифодалайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ёнларидаги Ҳилол исмли кишидан: «Қаламинг борми?», деб сўрадилар. Йўқ жавобини эшитгач: «Қаламсиз юрма, эй Ҳилол. Чунки, эзгулик ундадир. Қиёматгача унга содиқ бўлганлар чиқади. Инсонлар қалам ила юксаладилар. Олим қўлидаги қаламнинг сиёҳи шаҳиднинг қони билан тенгдир».

Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ифодаларига кўра, илм эгалари ўликлар орасида юрган тириклар билан тенгдир. 

Зубайр Кудузалп: «Билимли инсон қуёшга ўхшайди, кирган жойини ёритади», дейди.

Ҳа, илм қоронғуликларни ёритувчи машъаладир. Қоронғуликда қолган ҳар бир киши унга муҳтож. Юксак поғоналарга илм нарвони билан чиқилади. Тараққий этишни ва камолот топишни истасангиз илмнинг этагини маҳкам ушланг.

Ҳазрати Али илм хусусида: «Илм пастда турганларни юқори даражага кўтаради. Билимсизлик эса тепада турганларни пастга туширади. Илм мол-давлатдан устундир, чунки бойликни сен асрайсан. Илм эса сени асрайди», деганлар.

Бу буюк инсонни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Илм эшиги, деб улуғлаганлар. Биз Аллоҳнинг тақсимотига розимиз. Бизга илмни, душманларимизга дунё молини берди. Чунки, мол-давлат йўқ бўлгувчидир. Илм эса абадийдир.

Фойдали илм ўрганган кишини ўлимидан кейин ҳам инсонлар ҳурмат билан эслашади. Илм абадий тирикликдир. Жоҳил киши тириклигидаёқ ўлик ҳисобланади. Билимли инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам тирикдир!

(Давоми бор)

«Одамлар орасида» газетасидан.

Манба: ziyouz.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сафар қилинглар, саломат бўласиз,, деб марҳамат қилганлар. Аждодларимиз ҳам азалдан сафар қилишга тарғиб этиш давоми...

1356 13:27 / 12 ноябрь
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, давоми...

4198 18:02 / 21.12.2017
4605. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар.Роббим, менинг хатоимни, жоҳиллигимни, барча давоми...

7279 18:36 / 21.07.2017
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4081 16:33 / 29.04.2018
Аудиолар

135321 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55571 14:35 / 11.08.2021