1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаё бандани уятли иш қилишдан тўсади

11:00 / 04.05.2022 3772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзингизни ҳаёли деб биласизми? Унда қуйидаги ҳаё сифатлари сизда борми ёки йўқми таҳлил қилиб кўринг!

Ислом фитрат динидир. У покиза ҳаёт кечиришга тарғиб этиб, ҳаёсиз ва бадхулқликдан қайтаради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё иймоннинг бир қисмидир», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Мўмин қаерда, ким билан бўлса ҳам ҳаёли бўлади. Қаерда ҳаёсизлик бўлса, ўша жойда динга амал қилиш нуқсони борлигини англаб олиш керак. Ҳаё энг яхши фазилатдир. Ислом дини ҳаёни иймоннинг бир қисми, деб ҳисоблайди. Ғайридинлар наздида эса ҳаё – касаллик ҳисобланади.

Инглиз тилида шундай сўз бор: «Shyness is sickness»?, яъни «Ҳаё касалликдир».

Ўғил ёки қиз бола уялганда, ғайридин уни касал экан, деб тушунади. Шу боис у ердаги мактабларда ёш болаларга, ўғил ёки қизлигидан қатъи назар, «Суҳбатдошингни кўзига тик қараб гапир», дейилади. Ислом дини эса ҳаёни фазилат ҳисоблайди.

Мусулмон бўлмаган одам борасида қуйидаги тушунчалар бор:

«У шароб ичишни, қимор ўйнашни судхўрликни, чўчқа гўштини ейишни тарк этиши мумкин. Лекин у беҳаё ишлардан воз кеча олмайди. Мусиқа ва зино шундай иллатки, ғайридин уни тарк этолмайди. Шунинг учун мусулмон маданияти ва ғайридин маданияти бир-биридан мутлақо фарқ қилади.

Сиз бир-бирига зид маданиятлар ҳақида эшитгансиз. Бу икки хил ҳаёт тарзининг қарама-қарши эканлиги шундаки, Ислом ҳаё ва иффатли жамиятни ривожлантирса, куфр ҳаёсиз ва иффатсиз ҳаёт тарзини маъқул кўради. Ғайридин яхши биладики, мусулмон ҳамма нарсадан воз кечиши мумкин. Аммо ҳаёсиз турмуш кечиролмайди. Шу боис улар билан мўмин киши бирга яшай олмаслигини тушунади.

Алҳамдулиллаҳ, уларнинг шундай тушунчалари бизнинг ҳақ йўлда эканлигимизни, ҳаё ва иффатли ҳолда ҳаёт кечираётганимизнинг тасдиғидир. Бу ҳолат бизни хурсанд ва хотиржам қилади.

Ҳаё ҳамма набийларни фазилат сифатида безаб турган. Аввалги шариатлардан Исломга кўчиб ўтган нарса ҳам ҳаёдир. У ҳамма уммат учун бирдек зарур бўлган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан тушунган нарсаларидан бири «Агар уялмасанг, истаганингни қилавер», дедилар».

Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти.

Ушбу ҳадисдаги «истаганингни қил» сўзининг икки шарҳи бор. Биринчиси, таҳдид, қўрқитиш маъносида айтилади. Бир киши ғазаб вақтида гапирмоқчи бўлса, масалан жаҳл билан: «Хоҳлаганингизни қилинг». Бу сўз таҳдид учун айтилиб, ундан: «сен, нима қилсанг қилавер. Сўнг биз сенинг таъзирингни берамиз», деган маъно кўзда тутилган.

Иккинчиси шуки, ҳаддан ташқари ёмонлаш бўлиб, «яхши, нима қилмоқчи бўлсанг, қилавер» деганидир.

«Ҳаё» сўзи истилоҳда «бандани уятли иш қилишдан тўсади», яъни қайси иш хорлик, шармандалик бўлса, буни қилмоқдан бандани бирор кайфият тўхтатиб қолса, демак, унинг номи ҳаёдир.

Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ҳаё нафснинг бирор-бир нарсадан тортиниши ва (маломатдан ҳазир бўлиб) уни тарк қилишидир».

Шунингдек, ҳаё шундай сифатки, унинг таъсирида инсон ёмон амалларни тарк этади.

Бизни хушнуд қиладиган ажойиб хабар шуки, ҳаё Аллоҳ таолонинг сифатларидандир.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шубҳасиз, Парвардигорингиз ҳаёли, карим зотдир. Қачон бандаси қўлларини (дуо қилиб) кўтарса, У уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар.

Имом Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ҳадиси шарифда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло Ислом дини йўлида қариган, сочлари оқарган мўминни азоблашдан ҳаё қилади», дедилар.

Имом Суютий, «Жомиул кабир».

Аллоҳ таолонинг ҳаё қилиши, Унинг саховати, карами ва улуғлиги сабабидандир.

«Исломда шарм ҳаё» асари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси, ҚФ аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети ҲБКУ 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган давоми...

1638 15:41 / 06.06.2023
Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё давоми...

2529 09:00 / 05.02.2023
Бу иллат қадимги жоҳилиятда ўзига хос равишда авж олган. Хоҳ одамга бўлсин, хоҳ ҳайвонга бўлсин, .касал фалончидан юқди, шуни қилмаса бўлар эди,, .у эди, бу эди, каби давоми...

2098 18:48 / 19.05.2024
Эрхотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб давоми...

2230 18:40 / 04.01.2023
Аудиолар

213049 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132272 14:35 / 11.08.2021