1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Японияда Ислом молиясини тан олишга уринишлар

12:10 / 29.12.2021 1633 pdf Ўқиш режими + -

Lexology маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Ислом молияси дунё бўйлаб исломий ва ноисломий молия институтлари ва банкларининг молиявий тизими ва мижозлари томонидан баҳоланмоқда.

Дунёда Ислом молияси хизматининг ўсиши сабаблари ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд, аммо бу борада муҳим бўлган нарса бу ўсиб бораётган секторда исломий бўлмаган Ғарб молия институтларининг ўтмишдагига қараганда фаолроқ иштирок этишидир. Бунга яққол мисол Буюк Британия, АҚШ, Германия ва бошқа давлатларда Ислом қонунларига мувофиқ ўз бизнесини кенгайтираётган йирик молиячи сармоядорлар бор.

Бугунги кунда Японияда мусулмон муҳожирлари аҳолиси ортиб бораётган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан озиқ-овқат ва косметика каби ҳалол тармоқларнинг ўсиши билан бу мамлакатда исломий молия тизимининг янада кенг тарқалиши кутилмоқда.

Японияда Ислом молиявий тизими масаласи 2006-2007 йилларда бошланган. Бу даврда япон банкирлари ва инвесторлари аста-секин Ислом молияси бўйича билимларини чуқурлаштириб бордилар. 2006 йилгача Ислом молияси бўйича япон билимлари асосан инвестициялар соҳасидан келган. Аслида, нефть долларининг ҳайратланарли даражада кўтарилиши Nikkei Stock Exchange фонд биржасида, айниқса 2005 йил охирида давом этган митингнинг асосий сабаби эди. Япониялик сармоядорлар Ислом сармояси билан бироз таниш.

Ислом давлатларидан Японияга пул оқими ARCAPITA деб номланган фонди орқали исломий молияга сармоя киритилишига олиб келди. Сингапурда жойлашган кўчмас мулк ишлаб чиқарувчи CapitaLand Баҳрайн Ислом инвестиция банкининг ҳам муассиси бўлган.

Исломий молия тизими 2006 йил июнь ойида собиқ Баҳрайн Валюта Агентлиги (ҳозирги Баҳрайн Марказий банки) Токиода Ислом молияси конференциясини ташкил қилганидан сўнг янада оммалашди.

2006 йилнинг август ойида Financial Times Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) халқаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш учун ҳукуматнинг молиявий бўлими томонидан сукук чиқарилиши мумкинлигини эълон қилди. Шундан сўнг Ислом молия тизимига янада кўпроқ эътибор қаратилди.

Шунингдек, 2007 йил 22 январь кунида Токиода Ислом молиявий хизматлар кенгаши (IFSB) ва JBIC томонидан ташкил этилган Ислом молияси бўйича семинар бўлиб ўтди. Дастлаб, иштирокчилар сони 150 нафарга яқин бўлган бўлса, якунда Японияда бўлиб ўтган биринчи Халқаро Ислом молияси тадбирида 250 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Япониянинг энг машҳур бизнес газетаси кундалик сонларининг биринчи саҳифаларида шариатга мувофиқ молияга оид мақолаларни чоп этди. Шунингдек, Япония бизнес журналлари ҳам Ислом иқтисодиёти ва уларнинг исломий молиясини муҳокама қилдилар.

Бироқ, Японияда мусулмонлар сонининг камлиги (аҳоли сонининг ўсишига қарамай) ва ички бозорда шариатга мос маҳсулотлар учун етарли мижозлар базаси йўқлиги сабабли, ҳозирда Японияда исломий молия институтлари мавжуд эмас. Анъанавий молия институтлари ва уларнинг маҳсулотлари Япония бозорида ҳукмронлик қилишда давом этмоқда.

Ҳозирда Японияда исломий молия қонуни мавжуд эмас. Исломий банк ишлари, капитал бозорлари ва суғурталар, асосан Япониянинг умумий фискал қоидалари ва унинг анъанавий тенгламаларига қўлланиладиган солиқ хатти-ҳаракатларига бўйсунади. Бироқ, Японияда исломий молиявий хизматларни осонлаштириш учун амалдаги қонунлар ва қоидаларга кўплаб ўзгартиришлар киритилди. Мисол учун, анъанавий банклар ва суғурта компанияларига Ислом молияси бизнесини мустақил равишда ва ўзларининг шўъба корхоналари орқали амалга оширишга рухсат берувчи қоидалар шулар жумласидандир.

Японияда халқаро молия институтларини (ХМИ) ташкил этиш тақиқланмаган. «Ислом дарчаси» (Ислом молиявий хизматлар кўрсатиш) шароитида, назорат остидаги молия институтлари (масалан, банклар ва суғурта компаниялари) таклиф қилиши мумкин бўлган фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлган Ислом молияси хизмат турларига рухсат этилади.

Япония банкларининг ўзлари (нафақат шўъба корхоналари орқали) амалдаги қоидаларга мувофиқ тақдим этилган кредит ва депозит қолдиқларини ўз ичига олган шариатга мувофиқ банк маҳсулотларининг айрим турларини таклиф қилишлари мумкин.

Кўпгина ҳолларда, Японияда исломий банк иши ва капитал бозори хизматларини кўрсатишни хоҳлайдиган хорижий ташкилотлар, асосан, Япониянинг маҳаллий институтларига нисбатан қўлланиладиган бир хил ҳуқуқий базага бўйсунади.

Хорижий ташкилотлар банки Япониядаги филиаллари орқали кредит ёки қимматли қоғозлар брокерлиги билан шуғулланиши мумкин. Агар керак бўлса, ушбу фаолият турларидан бирини амалга ошириш учун маълум лицензия ёки рўйхатга олиш талаблари бажарилиши лозим.

Бундан ташқари, баъзи исломий молия компаниялари ўзларининг шўъба корхоналари орқали бошқарилиши мумкин. Мисол учун, Япония банк қоидаларига кўра, анъанавий банклар шариат кузатув кенгашлари томонидан чиқарилган фатвога кўра, кредит беришга ўхшаш маълум исломий молиявий маҳсулотларни (жумладан, муробаҳа ва ижарани) таклиф қилувчи шўъба корхоналарига эга бўлади. Оддий суғурта компаниялари ҳам Япония қонунчилиги бўйича ушбу схемадан фойдаланиш имкониятига эгадир.

Япония банкининг кўпгина шўъба корхоналари ушбу қоидага мувофиқ Япониядан ташқарида ишлайди. Япон банкларининг шўъба корхоналари ҳам хорижда исломий молия хизматларини фаол олиб боради ва хориж бозорларида исломий молия маҳсулотларига сармоя киритади.

2019 йилда Япониянинг бир қанча молиявий институтлари, айниқса, Осиё ва Яқин Шарқ бозорларида исломий кредит линиялари ва бошқа шариатга мос маҳсулотларни муваффақиятли ишга туширди. Шу тариқа, улар шариатга мос маҳсулотларни тақдим этишда тажриба орттиришлари ва бу тежамкорлик орқали яқин келажакда Ислом молиясига қизиққан хорижий ва япон бозори иштирокчиларига ёрдам беришлари кутилмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Cаудия Арабистонида истиқомат қиладиган Муниса бинти Зарифа исмли аёлнинг орзуси ниҳоят Аллоҳнинг иродаси билан ушалди. У ўқиш ва ёзишни ҳам билмасди, деб ёзади давоми...

2705 10:20 / 28.01.2019
Жорий йилнинг 23 июль куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида жойлашган Johann Volfgang Goethe университетида .Stem Olimpiad 2022, олимпиадасида юртдошимиз, 11 синф ўқувчиси Робияхон давоми...

2252 09:54 / 25.07.2022
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига Фирдавс Абдухаликов директор этиб тайинланди. Бунга қадар у Кинематография агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

1054 23:26 / 05 июнь
Ушбу тўпламни қуйидаги рақамлар билан боғланиб, телефон орқали буюртма беришингиз мумкин. Телефондаги буюртмаларингиз шаҳар ичида етказиб берилади.Шунингдек, давоми...

4834 11:00 / 08.05.2020
Видеолар
Аудиолар

131083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51608 14:35 / 11.08.2021