1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Сени тинглаётганимни кўрганингда эди!

11:00 / 14.02.2024 3513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча қоронғу эди. Осмондаги зулматни парчалаб ташлайдиган ой ҳам кўринмасди. Ҳали шаҳарлар нур кўрмаган. Аммо гўшт ва қондан иборат бир Ой Мадина кўчаларида қадам ташлаб борарди. Бу ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар!


Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг уйда Қуръон ўқиётганини эшитиб қолдилар. Унинг овозидан завқландилар. Абу Мусо қироатини тугатгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлларида давом этдилар.


Эртаси эрталаб уни учратганларида:
– Эй Абу Мусо! Кеча кечқурун сенинг қироатингни эшитаётганимни кўрганингда эди! Сенга Довуд оиласининг найларидан бири берилибди!-дедилар.


Абу Мусо розияллоху анху айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг эшитаётганингизни билганимда янада чиройлироқ ўқиган бўлар эдим!


Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам Қуръонни бевосита Жаброил алайҳиссаломдан олган бўлсалар-да, тўхтаб уни эшитдилар. Бу нарса у зотнинг қалбларида ўчмас нақш бўлиб жой олди. Сўнгра тонгда Абу Мусони мақтадилар. Унга овози чиройли эканини айтдилар. Довуд алайҳиссалом оиласининг овозига ўхшашлигини билдирдилар. Ҳа! Довуд алайҳиссаломнинг! Довуд алайҳиссалом тасбиҳ айтсалар, тоғлар, қушлар Яратувчисининг амри билан у зотга қўшилиб айтар эди: «Эй тоғлар! У билан бирга тасбиҳни қайтаринглар ва қушлар ҳам!»


Бошқаларнинг иқтидорини мақташ пайғамбарлар одобидандир. Мусо алайҳиссалом олдинроқ Аллоҳ таолога шундай деган эдилар: «Биродарим Ҳоруннинг тили меникидан кўра бурро!»


Бошқалар хислатини инкор қилиш, ўзини асрининг ягонаси, яктоси деб билиш иблиснинг хулқидир. Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишга амр қилинганида, «мен ундан яхшироқман», деган эди.


Масалан, бир маърузани эшитсангиз, у сизга ёқса, ўша маърузачига раҳмат айтиб қўйишингиз сизнинг самимиятингизга далолат қилади. Инсонлар қанчалар юқори кўтарилишмасин, қанчалар муваффақиятга эришмасин, барибир мақтовни яхши кўришади. Қўлингизда ишлайдиган ишчингиз бирор ишда муваффақиятга эришса, уни мақтаб қўйинг. Доим хатони кўраверишимиз айбдир. Акс ҳолда, фақатгина ахлат тепасига қўнадиган пашшага ўхшаб қоламиз. Биз гулларгагина қўнадиган асаларига ўхшамоғимиз лозим!


Зиёфатга борганингизда барча нарсани тартиб билан қўйилганини кўрсангиз, овқатлар ширин бўлса, уй соҳибига чиройли зиёфат учун миннатдорчилик билдириб қўйинг. Ширин овқатларни ҳозирлаган унинг аҳлини дуо қилинг. Улар кўринмаса-да, гўзал ишларни амалга оширадиган номаълум аскарга ўхшашини айтинг!


Булардан ҳам афзали ҳамкасбларингизни, сиз каби маҳоратга эга бўлганларни ютуққа эришганларида мақташингиздир. Масалан, ёзувчи бўлсангиз ва бошқа бир ёзувчининг яхши бир китобини ўқисангиз, уни муаллифига мақтаб қўйинг!


Агар муваффақиятга эришган амалдор бўлсангиз ва ҳамкасбингиздан ажойиб фикр эшитсангиз, уни мақтаб янада шижоатлантириб қўйинг. Чунки халқлар ўзаро меҳр билан оёққа туради, уруш-жанжал билан эмас. Ҳар бири эрининг қалбига эгалик қилмоқчи бўлган кундошлар каби бўлмаслигимиз керак. Шерик бўлишимиз, бир- биримизни қўллашимиз лозим!


Аёллар бошқа бир қўшни аёлнинг уйига борганида, унинг уйидаги тартиб-интизомни кўрганида ёки ширин овқатлари мазасини тотганида уни мақтаб, ўз ишида моҳирлигини айтиб кўйиши керак. Барчамиз ўзимиз бажарган гўзал ишлар учун мақтовли сўзлар эшитишни яхши кўрамиз!


Инсонлар йўқлигида уларнинг гўзал хислатларини мақташ аслзодаликдир. Нима учун доим ҳузуримизда бўлмаганларнинг патини юламиз?! Уларнинг салбий томонини гапирамиз?! Инсонларнинг яхши хислатлари ҳам бор. Ана ўшаларни гапирайлик!


Мусо алайҳиссалом акалари Ҳорун алайҳиссаломнинг хислатлари ҳақида мақтовли сўзларни айтганларида Аллоҳ билан гаплашаётган эдилар. Ваҳоланки, Аллоҳ Ҳорун алайҳиссаломни у кишидан кўра яхшироқ билади. Энди сиз бир киши ҳақида уни танимайдиган кишига яхши сўзларни гапирсангиз, бу қандай ҳам гўзал!


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини давоми...

2021 11:51 / 11 февраль
Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимдан чиқаётганларида юзларини самога қаратиб доимо Ё Роббим, адаштириш давоми...

7877 09:00 / 19.10.2017
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар,, деган .Аҳзоб, сураси, 4142оятлар. Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга давоми...

7522 22:36 / 27.04.2017
Биринчи қисм. ТАРИХИслом тарихига назар ташлаб қуйидаги мулоҳазага келамиз ndash қачонки уммат қийин аҳволга тушиб, нима қилишини билмай қолганда, Аллоҳ таолонинг давоми...

5353 15:20 / 17.11.2017
Аудиолар

210897 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130160 14:35 / 11.08.2021