1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британия элчиси Саудия Арабистонида Исломни қабул қилган биринчи инглиз дипломати

19:00 / 12.11.2021 2582 pdf Ўқиш режими + -

«Daily Mail» газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий мартабали британиялик дипломат бўлди.

Коллиснинг айтишича, мусулмонлар орасида 30 йил ўз соҳаси бўйича фаолият юритган, сўнгра Аллоҳнинг тавфиқи билан Исломни қабул қилишга қарор қилган.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Қирол Сауд университети (King Saud University) ходими Фавзиё Албакр ўзининг твиттердаги саҳифасида Британия элчиси Сурияда туғилган рафиқаси билан ҳаж вақтида тушган сурати хабари қолдирилган. Нашр суратга берилган изоҳдан шундай иқтибос келтиради: «Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Ислом динини қабул қилганидан кейин биринчи марта Ҳаж ибодатига борди. Саймон Коллис суриялик рафиқаси Худа Мужжаркиш билан Маккада».

Хабар қилинишича, британиялик дипломат ушбу нашрга миннатдорчилик билан жавоб қайтарган.

Коллис Буюк Британиянинг Яқин Шарқдаги дипломатик ваколатхоналарида элчи вазифасида тахминан 30 йилдан бери ишлайди. Авваллари Британиянинг Сурия, Ироқ ва Қатар каби давлатларда элчи бўлган, кейинчалик БАА, Яман ва Тунисда юқори дипломатик лавозимларда фаолият юритган.

Собиқ дипломат Исломни қабул қилгач, исмини Саиф деб ўзгартирди, шунингдек, Британия ташқи ишлар вазирлигига истеъфо беришларини сўраб ариза ёзди.

У журналистга берган интервьюсида бундай дейди: «Бизнинг ноўрин дипломатик қарашларимизда муҳим бир қоида бор. Ўз давлати манфаати йўлида бошқа давлатга ёлғон маълумотлар бера олмаган дипломат, элчи бўлолмайди. Мен энди мусулмонман ёлғон гапира олмайман. Демак, мендан дипломат чиқмайди».

Саймон Пол Коллис Қирол Эдувард VII мактабида (Шеффилд) ва 1967 йилдан 1973 йилгача Кембриждаги Христа коллежида таҳсил олган. У Баҳрайн, Тунис, Ҳиндистон, Иордания, Дубай ва Басрада дипломатик лавозимларда ишлаган. 2004 йилдан 2005 йилгача Басрада бош консул бўлган. Буюк Британиянинг Қатар (2005 – 2007) ва Суриядаги (2007 – 2012) элчиси бўлган. 2012 йил февраль ойида Британия ҳукумати ўз ходимларини олиб чиқиб кетганидан сўнг Сурияни тарк этган. 2012 йилдан 2014 йил сентябригача Ироқдаги элчи, 2015 йил февраль ойида Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини олган.

2014 йили Коллис Ироқ ва Сурияда Британия олдидаги хизматлари учун Авлиё Майкл ва Жорж орденлари билан тақдирланган.

2016 йили Коллис Ислом динини қабул қилганидан сўнг ҳаж ибодатини адо этган биринчи Британия вакили бўлди.

Суриялик рафиқаси Худа Мужжаркиш билан 5 нафар фарзандни тарбиялашмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эртага 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб давоми...

4093 16:30 / 29.07.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият давоми...

2370 17:50 / 18.04.2023
Россияда ислом молия маҳсулотларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда ислом банкчилигини татбиқ қилиш бошланган. Бу ҳақда forbes.ru манбаси хабар берди. .Сбербанк, давоми...

2081 15:55 / 26.10.2023
9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 20242025 ўқув йили қабул давоми...

909 11:40 / 10.07.2024