1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди

14:25 / 25.03.2019 2996 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. 

Давлатимиз раҳбари, таомилга кўра, дастлаб Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди.

Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи Президенти бўлган. У 2004 йили ўзи қурдирган мазкур масжид ёнида дафн этилган. Бугунги кунда ушбу масжид ва мақбара мамлакат аҳолиси учун табаррук масканга, хорижий делегациялар раҳбарлари ташриф буюрадиган мажмуага айланган.

Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, қурилиш ишлари 1996 йилдан 2007 йилгача давом этган. Унда бир вақтнинг ўзида 40 минг киши намоз ўқиши мумкин.

Мажмуага ташриф асносида Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Президентимизга масжиднинг қурилиш тарихи,  ўзига хос хусусиятлари, сайёҳлар ва зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирди.

Давлатимиз раҳбари “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

“Қадр-қиммат воҳаси” маъносини англатувчи ушбу мемориал Бирлашган Араб Амирликлари озодлиги ва бирдамлиги учун қурбон бўлганлар шарафига бунёд этилган. Ёдгорлик бир-бирига таяниб турган 31 блокдан иборат бўлиб, раҳбарлар, ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланади. 

Давлатимиз раҳбари ёдгорликнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Коронавирус чекловлари испаниялик мусулмонларнинг ифторини ёпиқ жойларда ўтказишига тўсқинлик қилаётган бир пайтда, Барселонадаги католик черкови уларга давоми...

2289 19:30 / 06.05.2021
Чимкентдаги университетда очилган савдо дўконида сотувчи бўлмай, ўқитувчи ва талабалар истаганча товарларни танлаб оладилар ва пулини махсус ажратилган қутига давоми...

2534 14:01 / 27.11.2018
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали давоми...

1673 19:02 / 25.11.2024
ФА Астрономия институти хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 1001да бошланади, максимум фазаси эса давоми...

6903 11:05 / 21.06.2020