1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чўлпонни ёдга олган Эрдоған

12:14 / 30.03.2022 3037 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан ташриф буюриб, юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф давомида икки давлат орасидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб борилмоқда

Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар алмашдилар.

Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги юқори даражасидан келиб чиқиб, муносабатларимизни кенг қамровли стратегик шериклик мақомига кўтаришга келишиб олдик, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Яқинда Тошкентда барча туркий халқларнинг буюк маданий мероси бўлган ноёб асар – «Дада Қўрқут» китоби ўзбек тилида тўлиқ ҳолда нашр этилди. Ўнлаб достонлардан иборат ушбу китоб аждодларимизнинг шонли тарихи, ота-боболаримиз жасорати ва донишмандлигидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари ушбу китобни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга туҳфа қилди.

Ушбу брифингда президент Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон-Туркия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлганини қайд этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:

«Маълумки, Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва Ўзбекистонда биринчи бўлиб элчихона очган мамлакатдир. Ўзбекистонда илк Бош консуллик очган биринчи мамлакат ҳам Туркиядир. Самарқанддаги Бош консуллигимиз бир йилдан буён ўзбек қардошларимиз ва ватандошларига хизмат қилиб келмоқда.

Муносабатларимиз замирида жуда кучли умумий тарих, тил, эътиқод ва маданий алоқалар мужассам. Бу шундайки, бир аср олдин миллатимиз Анадолуда аёлу эркаги ила Истиқлол учун курашаркан, ўзбек қардошларимиз бу ерда биз учун дуолар қилиб, қаҳрамонлик шеърларини ёзаётган эдилар.

Марҳум Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон юрагидан чиққан тўфонни сатрларга солиб, Анадолу қишлоғининг музаффар ўрдаларига шундай саломлар йўллаётганди:

Эй Инону, эй Сакария, эй истиқлол эрлари,

Миллий Мисақ олинганча тўхталмасдан илгари!

Ҳа, шундай соғлом ва самимий қардошлик алоқаларимиз бўлган Ўзбекистон билан муносабатларимизни барча жабҳада янада ривожлантириш саъй-ҳаракатидамиз».

Фойдаланилган манбалар:

president.uz

platforma.uz

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доғистон Республикаси муфтиси ўринбосари Аҳмад Нодир Беговнинг сўзларига кўра, динлараро мулоқотни ривожлантириш учун республикада йирик маданий ва маънавий давоми...

1737 13:30 / 26.07.2021
Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институтининг Интернет тармоғидаги вебсайтида Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази илмий давоми...

2735 23:09 / 21.01.2023
Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ҳаётлик чоғларидаёқ бошқа тилларга таржима қилина бошланган эди. Бу хайрли иш ҳамон давом давоми...

2099 16:12 / 30.07.2019
Иорданиянинг Ислом ва вақфлар вазирлиги томонидан 7 июль куни .Шаҳидларнинг 100 йиллиги, шиори остида ёзги Қуръон курслари бошланди.Ислом ва вақфлар вазири давоми...

1693 15:30 / 09.07.2021