1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

16:37 / 12.11.2021 4166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у кишига: «Эй мўминларнинг амири, васиятингизни қилинг чунки сиз яшамайсиз», деди. У зот ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар. Абдуллоҳ келгач унга мен учун дунёда фақат бир иш қолди дедилар. Ўғиллари нима экан иш отажон дея сўради. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этилиш. Ўғлим мўминлар онаси Оишанинг ёнига бор. Мўминлар амири дема, балки Умар сиздан изн сўрамоқда, сиз уйнинг соҳибасисиз. Агар изн берсангиз икки соҳибининг оёқлари остига дафн этилишини истайди», дедилар.

Онамиз бу илтимосга шундай жавоб бердилар: «Ҳа, бу қабрни ўзим учун тайёрлаб қўйган эдим, бугун эса Умар учун уни тарк этаман».

Абдуллоҳ хурсанд бўлиб оталарининг ёнига қайтди ва: «Отажон, онамиз изн бердилар», деди.

Абу Нуъайм Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳунинг бошлари у киши вафот этганидаги беморлигида менинг сонимда эди. У киши менга:

«Бошимни ерга қўй», деди.

Мен:

«Сонимда бўлса ҳам, ерда бўлса ҳам сиз учун барибир эмасми?» дедим. У киши:

«Уни ерга қўй», деди.

Мен ерга қўйдим.

У киши:

«Агар Роббим мени раҳматига олмаса, менга вой бўлсин! Менинг онамга вой бўлсин!» деди».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин ўғилларига шундай васият қилдилар: «Агар мени жасадимни кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида менга жаноза намозини ўқисанг, Ҳузайфага назар сол! У баъзан мен билан суҳбатлашаётганда риоямни қилар эди. Агар Ҳузайфа ҳам менга жаноза намозини ўқиса, намоздан сўнг мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари томонга кўтариб боринглар, сўнг эшик олдида тўхта! Онажон, ўғлингиз Умарни олиб келдик дегин. Мўминлар амири демагин! Онамиз мендан ҳаё қилиб изн берган бўлишлари мумкин. Агар мени олиб борганингларда изн бермасалар, мени мусулмонлар қабристонига дафн қилинглар».

Шундай қилиб Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Абдуллоҳ оталари тобутини кўтариб масжидга олиб борди. Масжид жамоатига назар солиб, Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг бор ёки йўқликларини текширди. Шу пайт Ҳузайфа розияллоҳу анҳу масжидга кириб келдилар ва жаноза намозини ўқидилар. Бу ҳолдан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хурсанд бўлди ва оталари тобутини кўтариб, Оиша розияллоҳу анҳони уйларига олиб бордилар: «Эй онажон, ўғлингиз Умар эшик ёнида турибди, унга изн берасизми»?, деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Уни олиб киринглар» дедилар. Шу тарзда саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн этилдилар.

Аллоҳ таоло Ер юзини адолатга тўлдирган Умар ибн Хаттобдан рози бўлсин! Ҳазрати Умар Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаннат башоратини олган бўлсаларда Аллоҳдан қаттиқ қўрқар эдилар.

Биз-чи?

Бирортамиз Аллоҳ биздан розими ёки йўқми, билмаймиз. Шундай бўлсада ўйин-кулгу билан овворамиз, хавф йўқ, қўрқув йўқ, ўлимдан кейин аҳволим нима бўлади деган фикр йўқ.

Эй Аллоҳ, барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилгин, хотимамизни чиройли қилгин ва ўлим чоғида тилимизга калимаи шаҳодатни осон айлагин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Умар халифа бўлганидан кейин давлат идора услубини ҳазрати Абу Бакр қурган ижтимоий ва ахлоқий мерос устига бино қилди. У ҳар доим ўзидан ва оила давоми...

2051 10:38 / 31.12.2024
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар.Аллоҳ биз билан,6қисм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5490 16:34 / 21.04.2017
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи давоми...

14117 20:15 / 21.04.2017
Ибн Асокир Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Масжид томон юрдим. Сарпо кийиб олган бир қурайшлик одамни кўрдим ва .Буни сенга ким кийгизди, давоми...

2493 12:42 / 05 февраль
Аудиолар

210908 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130169 14:35 / 11.08.2021