1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ўғлим, намозимизни сен ўқиб берасан!

07:00 / 26.10.2021 3961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир она савол сўради: «Мен: «Тур намозингни ўқи!», деб ўғлимга айтсам, у: «Хўп бўлади» дейди, лекин бироздан сўнг «Намозингни ўқидингми?» деб сўраганимда у менга: «Йўқ ҳозир таҳоратимни олиб намозимни ўқийман» деб жавоб қайтаради, лекин барибир дангасалик қилиб намозини ўқимайди. Охири мени ғазабим келиб «Намозингни ўқимадингми, ҳозир намоз вақти қазо бўлади» деб бақираман.

Мен қандай қилиб, фарзандимни намозга бақирмасдан ундайман»?

Баъзи оналар фарзанди маккор бирор бир вазият қилиб, йўл топиб чиқиб кетишни билишади. Улар фарзандини намоз ўқишга буюради, лекин фарзанди хўп деб дангасалик қилаверади. Онаси беш маротаба фарзандидан талаб қилса ҳам фарзанд дангасалик қилверади. Она беш мартадан кўп талаб қилса, унинг ғазаби келиб фарзандига бақиради. Фарзанд онасини мулойим эканлигини билиб, уни айтган гапларига қулоқ солмайди. Онасини ғазаби келгандан сўнггина бажаради. Бироқ она фарзандидан кўра ақлли бўлиб, бир маротаба айтганидаёқ ўзини гапини уқдириши керак. Бу ҳолат кўп маротаба такрорланишига йўл қўймаслиги керак.

Шундай ҳолатда сиз ушбу услублардан фойдаланишингиз мумкин:

Азон айтилишидан беш дақиқа аввал намозни эслатасиз, сўнг икки дақиқа қолганида яна эслатасиз. Намоз вақти бўлганда уларга намоз ўқишни буюрасиз.

Сиз фарзандингизни намозга чақираётганингизда сўзнинг ўзи ҳар доим ҳам кифоя қилмайди, балки мукофот орқали намозни ўз вақтида ўқийдиган қилсангиз бўлади.

Сиз фарзандингизга бундан ҳам ўзгача услубларни қўллашингиз бўлади. Бундай услубларни кейинги қисмларда иншааллоҳ зикр қиламиз.

Сиз ўғлингизга қўпол муомала қилганингиздан кўра, унга ўз вақтида, масжидда ва мунофиқларни намозини солиштириб беринг. Бундай намоз жуда оғир бўлиши ҳақида айтиб, яхши амалларни бажаришга унданг!

Сиз фарзандингизга гўзал ибрат бўлишингиз керак. Ўзингиз намозни ўқимагунингизга қадар фарзандингизни намоз ўқишга буюрманг. Сиз уни олдида намозингизни ўқинг, у ҳам намозга туради.

«Эй ўғлим тур намозни жамоат бўлиб ўқиймиз» ва «Бизга сен имомлик қиласан» деб айтсангиз у янада сизга итоат қила бошлайди.

Бир она айтади: «Бир куни ўн ёшли ўғлимга намозда бизга имомлик қилишини талаб қилдим. Фақат шарти шуки, таҳоратини мукаммал қилишини ва намозини чиройли ўқишини айтдим. Фарзандим бизга имом бўлишини эшитган заҳоти хурсанд бўлиб, таҳорат қилишга югурди. Намозини ҳар доимгидан ҳам чиройли ва секин ўқиди. Шундан сўнг, ўғлим жамоатга имомлик қилгани тўғрисида барча дўстларига ва уйга келган барча меҳмонларга гапириб беришни бошлади. Шу нарса орқали намозга қоим бўлди. У бошқаришни хоҳлаётганини сезиб, унга шундай услубни қўлладим. У бошқарувчи бўлгани сабабли намозга муҳаббатли бўлди.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота айтади .Менинг қизим уч ёшда эди. Намозимдаги ҳаракатларимга тақлид қилиб, мен билан масжидга чиқишни яхши кўрар эди. Бир куни масжидга олиб чиқдим. У орқа давоми...

3409 11:00 / 20.01.2022
Биз бетаҳоратлик деб таржима қилган ибора араб тилида .ҳадас, дейилади. Ҳадас сўзи бўлмаган нарсани тезтез янгиланиб пайдо бўлиб туришига айтилади. Одам таҳорат давоми...

5737 05:00 / 04.01.2017
ЖУМАНИНГ ФАЗЛИ ВА ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА Аллоҳ жалла шаънуҳу .Эй, иймон келтирганлар Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк давоми...

54800 05:00 / 04.01.2017
Хуфтонни жамоатда ўқиб уйига қайтган мўмин киши болаларини ухлаб ётганларини кўрди. Аёлидан .Болалар намозни ўқишдими,, дея сўради. Шунда аёли .Йўқ, уйда бирон давоми...

3410 16:00 / 18.03.2023
Аудиолар

210809 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130074 14:35 / 11.08.2021