1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ТАНЛОВ-1443: «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар (тўртинчи мақола)

14:00 / 13.10.2021 1552 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолалар

Мавзу: Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар
(тўртинчи мақола)

Ҳадис ва асар аҳлларининг асосий мақсадлари ривоятлар, туруқларни жамлаш кўпи мавзу ёки мақлуб бўлган ҳадисларнинг шозз ва ғарибларини ўрганиш бўлган. Улар матнларга эътибор бермас, маъноларини тушунмас, унинг ичидаги нозик сирлари, фиқҳий жиҳатларини тахриж қилмасдилар. Кўпинча, фуқаҳоларни айблаб, норози бўлар ва уларни суннатга қарши деб даъво қилардилар. Фақиҳларни илмда етук эмас деб билардилар. Ваҳоланки, улар ўзлари ушбу ёмон сўзлари туфайли қаттиқ гуноҳкордирлар.

Иккинчи гуруҳ; фиқҳ ва раъй соҳибларининг айримларигина ҳадисдан четга чиқардилар. Улар саҳиҳларини сақимидан, яхшисини ўта заифидан ажратолмай қолардилар ва ўзларига етганларини хусуматчиларига қарши далил қилиб келтиришга аҳамият бермасдилар. Тутган йўлларига ишонган фикрлари мувофиқ келса, ўрталарида жорий қилинган шартли шаклларга кўра ишончли илмга эга бўлмай туриб ораларида машҳур бўлган заиф хабарни ва мунқотиъ ҳадисни қабул қилишарди. Мана шу ишлари фикрда адашиш ва нотўғри иш бўлган.

У зотларга - Аллоҳ таоло уларни ҳам бизларни ҳам тўғри йўлга мувоффақ қилсин – мазҳаббошларининг ёки уларнинг издошлари томонидан ижтиҳод қилинган бир масала айтилса, унга қаттиқ ишонишган ва уларни ҳимоя қилишган.

Масалан, Имом Молик асҳоблари ибн Қосим, Ашҳаб ва уларнинг бошқа издошларига суянишган. Агар Абдуллоҳ ибн Ҳакамнинг ривояти келтирилса, ундан фойдаланилмаган.

Абу Ҳанифанинг ривоятини Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан ва бошқа издошлари келтирса уни қабул қилинган. Агар Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий айнан ўша масала хилофини ривоят қилса, уни уни қабул қилмаганлар.

Шофеъий мазҳабида Музаний, Робиъ ибн Сулаймон Муродийнинг ривоятига ишонишган. Ҳармала, Жийзий ва бошқаларнинг ривоятига эътибор қаратмаганлар.

Ушбу ҳар бир йўналишнинг ўз уламолари, устозларидан мазҳаб ҳукмларини етказишдаги одати бўлган. Демак, одатлари шундай экан, улар фаръий масалалар борасида ва у ҳақдаги ўз шайхларидан қилинган ривоятларга қатъий далиллар билан ишонган бўлсаларлар, муҳим масалалар, буюк хитобларда бепарво бўлишлари, уммат имоми, ҳукми вожиб, буйруғига бўйсуниш, итоат қилиш лозим бўлган Роббул иззанинг Расулидан қилинган ривоятларга қандай қилиб суянмасинлар?

Ўзига тегишли ишларда бепарво бўлиб, ўз ҳақини бошқалардан ололмай, зарарларга кўз юмадиган кимса, бошқалар ҳаққида унинг номидан вакил - заифнинг валийси, етимнинг васийси, ғоибнинг (сафардаги, йўқ киши) - бўлиши мумкинми? Шундай ҳолатда аҳдга вафо қилиши, зиммасидаги вазифани уддалай олиши мумкинми?

Лекин шундай қавмлар бўлганки, ҳақ йўлидан оғиб, мақсадга етишда шошилдилар. Натижада илм йўлини камайтириб, усулул фиқҳ маъноларидан чиқариб олинган ҳарфларга қисқартирдилар. Унга сабабларни келтириб, ундан илм расмини чизиб, ўзларига шиор қилиб олдилар. Уни хусуматчиларига қарши қалқон қилиб олиб, чуқур кетиш ва тортишувларда ҳимоя воситасига айлантирдилар. У билан мунозара қилар, тортишардилар. У билан ғолиб бўлган кишига моҳир, истеъдод эгаси деб нисбат берилган. У ўз асрининг таниқли фақиҳи, юртининг улуғ пешвоси бўлган.

(Тамом)

Валийуллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳнинг

«Ал-Инсоф фий баён сабаб ал-ихтилоф»

китобидан таржима (46-67 – бетлар).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосланган бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — шофеъий мазҳаби;

3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;

4-чорак — моликий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг!


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.hellipВа мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар,Мутоффифун сураси, 26оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

4791 16:01 / 28.11.2017
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Илм икки қисмдир 1. Қалбда бўлган илм. Бу қандай илм Илми нофеъ mdash фойдали илм 2. Тилда бўлган илм. Бу эса Аллоҳнинг Одам давоми...

2050 17:05 / 07.07.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.1чорак mdash ҳанафий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, давоми...

1032 11:19 / 24.11.2021
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1140 17:37 / 12.02.2022