1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлид ҳақида ўйлар (олтинчи мақола)

15:30 / 13.10.2021 1751 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлид ҳақидаги хилофларни бартараф этса бўладими?

Умуман олганда, мавлид қилиш ҳақидаги хилоф асосан қуйидаги нуқталарда акс этади:

1. Мавлидни ийд – ҳайит қилиб олиш. Исломда иккита ийд бор. Унга бошқа яна диний байрам қўшиш айни бидъатдир. Шу боис, мавлид кунини ҳайит байрамлари каби нишонлашга ўтиб кетмаслик керак.

2. Мавлидни Шореъ жорий қилган амал даражасида кўриш. Мавлидни танқид қилган кишилар мавлидни бидъат дейишганда унга шаръий амал тусини берилишини назарда тутадилар ва ҳар бир бидъат залолат эканини таъкидлайдилар. Агар мавлидга бевосита шариат кўрстаган амал деб эмас, балки шариат мақсадларига хизмат қиладиган тадбир сифатида қаралса, мазкур хилофга ўрин қолмайди. Бунда мавлид бугунги кундаги илмий амалий анжуманлар қаторидан ўрин олади. Кўпчилик замонмиз уламоларнинг фикрларига кўра, мавлид аслида ҳам ўзи шундай маросим бўлиб келган.

3. Мавлид учун маълум бир кунни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари ҳамда ойларини хослаш. Айнан шу нарса мавлидни шаръий амал даражасига олиб чиқиш бўлади ва бу эса бидъат саналади, дейишади мухолифлар. Агар мавлидни бир кунга ёки ойга хосламай, бошқа бир вақтда ҳам ўтказиб турилса, бу хилоф ҳам бартараф бўлади. Мисол учун, бизда олдинда уламоларимиз рабиулаввал ойидан бошлаб тўрт ой – рабиуссоний, жумодулаввал ва жумодуссоний ойларини мавлид ойи қилиб олишган эди. Биз яқин яқинларгача Андижон халқида шундай тушунча бор бўлганлигини яхши биламиз. Бунга ушбу ойларнинг бошқа ойлардан фарқли ўлароқ диний байрам ва махсус ибодатлардан холи бўлгани сабаб бўлганми ёки мазкур қараш туртки бўлганми, бизга номаълум. Ҳар қалай, халқимиз ўртасида шу тўрт ойни мавлид маросими ўтказиш учун ажратилгани алоҳида эътиборга сазовордир. Чунки одатда бу каби ишлар омма тарафидан эмас, айнан уламолар томонидан йўлга қўйилади. Шунга кўра, йилнинг бошқа ойларида ҳам мавлид маросимига ўхшаш сийрат анжуманлари ташкил қилиб турилса, бу ишни маълум кун ёки ойга хослашга қарши бўлаётганларнинг эътирозларига ҳам ўрин қолмайди. 

Аммо кўпчилик уламолар (ҳозирги кундаги «Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги», «Ёнғин хавсизлиги ойлиги» каби тадбир сифатида) бир ойни маълум бир маънодаги тадбир учун қулай фурсат деб билиб, уни ўша ойда ўтказишга, модомики, буни диний мажбурият деб қабул қилиниши хавфи бўлмаса, монеълик йўқ, дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини таништириш учун энг қулай ва муносиб ой мавлид ойи бўлишида шубҳа йўқ. 

4. Мавлид маросимларида бидъат хурофотлар, олди қочди гаплар, тўқима ва туҳмат маълумотлар айтилади, дейишади. Бу олдингиларидан ҳам кўра ечими осон бўлган муаммо. Чунки мавлид маросимлари йирик уламолар томонларидан ўтказилган пайтларда ва жойларда раддияда назарда тутилган ношаръий ҳаракатлар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бир амалнинг таркибида бўлмаган, унга четдан қўшилган ношаръий ишларга қараб мазкур амал ҳақида ҳукм чиқарилмайди. Бинобарин, бу ердаги раддия ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

5. Мавлид маросимларида жоҳил одамлар турли мусиқалар билан ашула айтиб, хуморбости қилишлари, шодлик изҳор қиламиз деб, ўйин кулгига берилиш ҳолатлари, эркак аёлларнинг аралашиши ҳам борки, буни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди, дейишади. Бу бизнинг диёрларга тамоман ёт ҳолат. Бизда ҳеч қаерда бундай мавлид маросими бўлмаган. Тўғри, айрим жойларда жоҳил инсонлар, ўзларини тасаввуфга нисбат берган фосиқлар бундай номақбул ишларни қилган бўлишлари мумкин. Аммо қандайдир бетайинларнинг ҳатти ҳаракатини рўкач қилиб, номланиши бир хил бўлгани учун мавлидни қоралаш инсофдан бўлмайди. Шу билан бирга, билиб қўйишмиз керакки, агар шаръий меъёрларни маҳкам тутилмаса, ҳар қаерда ҳам бундай номақбул ишларга ўтиб кетилиши ҳеч гап эмас.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун.Аллоҳ таоло марҳамат қилади Эй имон келтирганлар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этингизrdquo Анфол сураси, 20оят. Бу давоми...

2546 17:05 / 05.11.2019
Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак умрларидан қирқинчи йилини ўтказар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли давоми...

4882 18:18 / 09.12.2017
Мана Рабиъул аввал ойи янгидан кириб келди.У ўзи билан хушбуй ва муаттар хотирани, яъни ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари хотирасини олиб давоми...

4537 18:13 / 07.12.2017
Қачон бирон сура нозил қилинса, .Сизни биров кўрмадими, деб бирбирларига назар соладиларда, сўнгра бурилиб кетадилар. Улар англамайдиган қавм бўлганлари учун, давоми...

3932 16:25 / 20.11.2017
Аудиолар

210861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130126 14:35 / 11.08.2021