1446 йил 15 зулқаъда | 2025 йил 12 май, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Маст бўлган асалари

11:00 / 11.10.2021 4294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асалари гоҳида хамр (маст қилувчи нарса) истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар буни “Асалариларнинг хамр ичиш ҳодисаси” деб номладилар. Баъзи асаларилар нектар йиғиш жараёнида этанол деб аталган маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўяди. Бу табиатда баъзи пишган меваларнинг бижғишидан, ачишидан сўнг ҳосил бўладиган моддадир. Шундай қилиб, ари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва у худди одамларда бўлгани каби маст бўлади. Ушбу мастлик асаларида 48 соат давом этиши мумкин. Маст қилувчи моддаларни истеъмол қилгандан сўнг асалариларда пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилгандан сўнг одамларда пайдо бўладиган аломатларга ўхшайди.

Маст бўлиб қолган асаларилар тажовузкор ва зарарли бўлиб қоладилар. Чунки улар асални бузадилар ва ичидаги бу гиёҳванд моддаларни чиқарадилар, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асални шифо деб васф қилган. Роббимиз Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ  ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ 

 

Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардандарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгинСўнгра ҳамма мевалардан егинБасРоббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқарУнда одамлар учун шифо бордирАлбаттабунда тафаккур қилувчилар учун оят (белгибордир (Наҳл сураси, 68-69-оятлар)

Савол туғилади: Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун нима қилган?

Олимлар 30 йил давомида асаларилар ҳаётини кузатдилар. Асалариларнинг уяси ёнида огоҳлантирувчи белги берадиган махсус жиҳозга эга бўлган асаларилар турар экан. Бу жиҳоз маст асаларининг ҳидини сезиш қобилиятига эга. Қўриқчи асаларилар бу жиҳоз орқали маст асаларини аниқлайдилар, у билан урушадилар ва уядан узоқлаштирадилар. Иш шу даражага борадики, маст бўлиб қолган асалари ҳамма уядан қувилади ва мудофаа қилувчи арилар томонидан жазоланади.

Маст қилувчи модда истеъмол қилган асалари жамоа ичида ёмонотлиқ бўлади. Аммо мастлиги тарқаса, уяга киришга рухсат берилади. Бу жараён аридаги заҳарли модданинг буткул йўқолгани аниқлангандан сўнг юз беради.

Маст бўлган асалари яна маст қилувчи моддани истеъмол қилиб қўймаслиги учун қўриқчи асаларилар унинг оёқларини синдиришар экан.

Аллоҳ таоло етишитрилаётган асалнинг тозалигини, шифобахшлигини ана шу йўл билан асрайди. У Зот биз бандаларига ўта меҳрибондир. Асални заҳарли модда қўшилиб қолишидан шу тарзда асрайдиган Роббимизнинг раҳмати ўлароқ, биз тоза, шифобахш асал истеъмол қиламиз.

Демак, миттигина асаларилар ҳам маст қилувчи нарсани истеъмол қиладиган асаларига қарши курашиб, уни уяларидан узоқлаштирар, жазолар эканларми, биз ақлли, иймонли инсонлар ҳар қандай турдаги маст қилувчи ичимлик ва моддалардан сақланишимиз лозим ва лобуддир.

Аллоҳ таоло биз бандаларини Ўзи буюрганидек пок нарсаларни истеъмол қиладиганлардан айласин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиётиКўпларимиз, жазирама ёз кунларида иссиқ таом солинган давоми...

6696 11:00 / 28.07.2020
Бу оламдаги ҳар бир нарса Буюк Яратувчининг қудратига, яккаю ягоналигига гувоҳлик беради. Тоғлар, ўсимликлар, мевалар, жонзотлар, икки оёқда, тўрт оёқда ёки давоми...

2750 21:00 / 29.11.2022
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

2313 19:15 / 19.03.2024
2015 йил 24 феврал куни Сидней университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотда ғазаб юракнинг иш тизимларини йўқ қилиши ва ғазаб ҳужумидан кейинги икки соат давоми...

1383 14:57 / 11.09.2024