1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

“Сомон йўли” галактикаси

11:10 / 01.06.2021 3910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз истиқомат қиладиган галактиканинг номи "Сомон йўли". Бу башарият томонидан кўп эътибор қаратилган галактика бўлиб, спирал галактика турига мансуб.

Кечқурун мусаффо осмонга қараганимизда узун ёруғ изни кўрамиз. Қадимгилар буни “сутли дарё” ёки само бўйлаб чўзилган сутли йўл деб аташган. Аслида бу галактиканинг ташқи билакларидан бири бўлиб, қуйидаги расмда акс этган.

Галактиканинг тузилишини тушунишимиз қийин, чунки қуёш тизимимиз галактиканинг билакларидан бирининг ташқи четида, зич моддали дискда жойлашган. Бразилиянинг Риу Гранди ду Сул штатидаги федерал университет мутахассисларидан Денилсо Камарго “Қуёшимизнинг чанг билан тўсилган галактикавий дискда жойлашгани галактиканинг тузилишини кўришимизни янада қийин ва мураккаб қилади” деган.

Агар биз галактикага юқоридан қарай олганимизда ўртада бўртиқ, марказ атрофини бир неча билаклар ўраб турганини кўрардик. Спиралсимон галактика коинотдаги галактикаларнинг тахминан учдан икки қисмини ташкил этади.

Сомон йўли галактикаси марказ атрофида тинимсиз айланади. Галактиканинг билаклари, улар билан бирга қуёш тизимимиз марказ атрофини соатига тахминан 820 минг км тезликда айланади. Шундоқ катта тезликда айланишига қарамасдан қуёш тизимимиз галактика маркази атрофини 230 миллион йилда тўла бир марта айланиб чиқади.

Сомон йўли галактикаси умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 млрд.дан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системасидир.

Галактиканинг четларини диск, ўртасини марказ (ядро) дейилади.

Ёруғлик бир сонияда 300 минг километр масофани босиб ўтади. Шу ёруғликнинг бир йил давомида босиб ўтган масофасига "Бир ёруғлик йили масофаси" дейилади.

Галактикамиз четки дискининг қалинлиги 1000 ёруғлик йили, галактика марказидан Қуёшгача бўлган масофа 32000 ёруғлик йили, галактиканинг умумий узунлиги 100000 ёруғлик йилига тенг.

Ушбу расмда NGC 6744 галактикаси акс этган бўлиб, Сомон йўли галактикасига ўхшагани учун келтирилди.

галактика марказида улкан қора туйнук жойлашган, унинг массаси миллиардлаб қуёш массасига тенг. Ушбу қора туйнук бошида кичик бўлган, аммо улкан миқдордаги моддани ютиб юборгандан сўнг катталашган. Шунингдек, у яқинига келган юлдузларни ютиб юборади.

Галактиканинг массаси 400 миллиарддан 780 миллиардгача қуёш массасига тенглиги айтилмоқда.

НАСА Сомон йўлининг катта ҳудудларини, шунингдек, галактикамизга яқин бўлган митти галактика бўлмиш катта магеллан булутини ўрганадиган шарда учадиган телескоп миссиясини амалга оширишга қарор қилди. Миссия 2021 йилда Антарктидадаги Макмурдо базасидан бошланиши режалаштирилган ва телескоп иқлим шароитидан келиб чиқиб 100 кундан 170 кунгача ҳавода муллақ туриши айтилмоқда.

Кузатиладиган оламда 170 миллиарддан ортиқ галактика мавжудлиги айтилади.

Галактика ҳақидаги ушбу маълумотлардан сўнг Аллоҳ таолонинг мана бу оятларини эсга оламиз:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِّأُولِي الْأَلْبَابِ الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَٰذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

“Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят(белги)лар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин” (Оли Имрон сураси, 190-191-оятлар)

Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб, иккинчиси бўлмаса ҳам иш битмас экан.

Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслаш даражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатнинг олий мақомига эришгандагина ушбу даражага кўтарилади.

Шундай даражада тафаккур қилган одамнинг қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.

Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади ва уни «Ўзинг поксан», деб тасбеҳ айтиб ёдга олади.

Ушбу борлиқнинг яратилишини, ундаги нарсаларнинг ҳақиқатини тушуниб етиш уларда тадбиркорлик, ҳикмат ва мақсад борлигини англаб етишга олиб боради. Бу эса бу дунёда яшаётган кишилар учун адолат ҳам зарурлигини тушуниб етишга сабаб бўлади. Демак, одамлар қилган ишларнинг ҳисоб-китоби ҳам бўлиши аниқ.

Islom.uz, Quran.ksu.edu.sa ва бошқа интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асал таркиби ўзгармаслик ва бузилмаслик сифати билан бошқа озуқавий маҳсулотлардан ажралиб туради. Тўғри, асал ҳам ширинлик маҳсулотларининг турларидан бири давоми...

2637 14:02 / 05 февраль
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

2916 18:38 / 21 февраль
Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай Ҳурматли давоми...

4441 13:44 / 26 февраль
quotЙўқ Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган гуноҳкор пешонани тутиб жаҳаннамга отурмизquot Алақ сураси, давоми...

4165 18:02 / 15.10.2018