1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таолонинг қудратини кўряпсизми?

10:00 / 25.02.2022 2871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети (2020 йил, декабрь)

Расмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. Худди ичида турли дизайндаги корхона, хиёбон, ранг-баранг дарахтлари бор шаҳарга ўхшайди.

Бизнинг ҳужайралар ҳеч қачон шакклланишдан тўхтамайди. Ҳужайралар тананинг қурилиш блокларидир. Ҳар сонияда инсон танаси 25 миллион янги ҳужайра ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, танамиз ҳар 13 сонияда Қўшма Штатлар аҳолиси сонидан кўпроқ ҳужайра ишлаб чиқаради.

Вояга етган инсон танасида тахминан 40 триллиондан ортиқ ҳужайра бор.

Инсонлар, жонзотлар, ўсимликларнинг ҳар бирини бир бино деб тасаввур қилсак, уларнинг ғишти ҳужайра.

Қани айтингчи, жонзотлар, ўсимликлар танасидаги асосий вазифалардан бирини бажарувчи митти ҳужайрани ким яратган?

Уни ким организм танасидаги муҳим вазифаларни дангасалик қилмай бажарадиган қилиб қўйган?

Албатта, Аллоҳ таоло!

Баъзи ҳужайраларни микроскопсиз кўрса бўлади. Аммо кўпларини микроскопсиз кўриш қийин.

Танамизнинг энг муҳим аъзоси бўлган, кўпларини микроскопсиз кўриб бўлмайдиган ҳужайранинг ичига бизга маълум ва номаълум нарсаларни жойлаб, ҳар бирига вазифасини юклаган Аллоҳ қодир, пок зотдир!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг давоми...

3327 10:00 / 20.06.2019
Сув ости олами ажойиботларга тўла. Унда кўзимиз ўрганган жонзотлар ва ҳали инсониятга маълум бўлиб улгурмаган ажабтовур балиқларни ҳам учратиш мумкин. Жумладан, давоми...

3887 14:00 / 15.06.2022
Ўрта асрларда францияликлар кўчага ҳожат чиқаришар ёки идишга ҳожат чиқариб, ўшани деразадан кўчага улоқтиришар эди. Париж шаҳри бадбўй ҳидга тўлиб давоми...

4793 11:30 / 19.02.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини ботириб, кейин давоми...

8474 19:40 / 14.01.2019