1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Танамиздаги қўриқчилар

11:00 / 11.02.2021 2886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(тўртинчи мақола)

 Йўғон ичагимиздаги бактериялар.

Одам йўғон ичагининг узунлиги 1,5-2 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса шиллиқ, шиллиқ ости қавати, мускул ва сероз пардадан иборат. Шиллиқ пардада кўндаланг жойлашган бурмалар бўлиб, унда шиллиқ ишловчи майда безлар ва лимфоид тўқималар мавжуд. Узунасига йўналган мускул толалари лентасимон тарқалганидан ичакдаги моддалар секин (16-18 соат) йўналади. Йўғон ичакнинг кўтарилувчи қисмида овқат қолдиғининг бир қисми ва сув шимилади. Овқат таркибидаги клетчатка йўғон ичакда парчаланиб, унинг маълум бир қисми шимилади.

Аллоҳ таолонинг фазли билан йўғон ичакдаги фойдали бактериялар ҳазм жараёнига ёрдам беради. Улар ёғлар, целлюлозаларни парчалаб, Б ва К витаминлари ишлаб чиқаради.

Б витамин бўлмаса ёки етишмаса, нерв системасининг оғир касаллиги — бери-бери пайдо бўлади, шунингдек ичак перистальтикаси сусаяди, қабзият, мускуллар бўшашиши, жисмоний ва руҳий иш қобилиятининг пасайиши кузатилади.

К витамини қон ивишининг асосий омилларидан бири. Организмда К витамин етишмаганда турли аъзолар (бурун, милк, меъда-ичак ва бошқалар) дан қон кетиши кузатилади.

Аллоҳ таолонинг фазли билан, йўғон ичакдаги бактериялар таом таркибидаги баъзи моддаларни парчалагани ва бошқа омиллар сабабли инсон ич кетиш ва ич қотиш каби касалликлардан сақланади.

Қулоғимиз.


Қулоғимиз эшитиш ва мувозанат органидир. Ташқи қулоқ, ўрта ва ички қулоқ фарқланади. Ташқи қулоққа қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўли киради. Қулоқ супраси усти тери билан қопланган эластик тоғайдан тузилган.

Ташқи эшитиш канналини қоплаган тери сертук бўлиб, ёғ безлари олтингугуртга бой молла (сера) ишлаб чиқаради. Қулоқ сариғи деб шунга айтилади. У ҳимоя вазифасини бажаради; одатда у қатқалоққа айланади ва чайнаш, гапириш пайтида ўз-ўзидан ташқарига ажралиб чиқади.

Қулоқ олтингугурти – бу қулоқ каналининг табиий «мойлаш» воситасидир. Олтингугурт – бу ёғли ва терли ажратмаларнинг ёпишқоқ аралашмаси. Қулоқ олтингугурти қулоқ каналидан ўлик тери ҳужайраларини тозалаш учун керак. Шунинг учун қулоқда олтингугурт тўпланмайди, аксинча - олтингугурт қатлами бактериялардан ҳимоя қилади ва қолдиқларни йўқ қилади.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2495 14:02 / 06.03.2024
Ғарб олимлари инсон ухлаётган вақтда танасидан ўлик ҳужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, ётган инсоннинг жисмига қайта ёпишиб, давоми...

5834 15:03 / 01.12.2018
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

3940 11:16 / 08.09.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини ботириб, кейин давоми...

8387 19:40 / 14.01.2019
Аудиолар

213235 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132459 14:35 / 11.08.2021