1447 йил 18 шаъбон | 2026 йил 06 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Оқибат тақвоникидир

11:00 / 07.10.2021 3035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ота айтади: «Бир кун менинг фарзандим кўчада ўйнаб юрган экан. Шомга азон айтилди ва ўғлим уйга чарчаб келиб: «Ота, мен чарчадим намозни уйда ўқийман», деди. Намозини ўз вақтида ўқимаётгани ва уни толиқганини кўриб раҳмим келди. Менинг ҳаёлимга бир фикр келиб: «Юр!» деб айтдим. Ўғлим: «Йўқ мен уйда ўқийман», деди. Мен уни қаттиқ тортдим, лекин у ўрнидан турмади. Сўнгра: «Шайтон сени масжидга боришингга тўсқинлик қилмоқда. Сен ўз шайтонингни енгиб ўтишингга ишонаман. Ахир сен эркаксан, мен сени масжидда кўришимни ҳам биламан» деб хотиржам масжидга чиқиб кетдим. Масжидда намоз ўқиб, Аллоҳга: «Ҳозир фарзандимни орқа қаторда кўрай» деб дуо қилдим. Намоз ўқиб бўлиб, ортимга қарасам, ўғлим орқа қаторларда намоз ўқиб турган экан. Хурсанд бўлиб, уни кутдим. Намоздан сўнг бағримга босдим ва совға билан мукофотладим. Унга: «Мен сенга айтмаганмидим?! Сен эркаксан, шайтонни енгиб ўтасан» дедим».

Баъзи вақтлар фарзандингизга: «Намоз ўқи!» деб айтсангиз, худди шундай эътироз билдиради ва гапингизни инобатга олмайди. Сиз шу вақтда нима қиласиз?

Бир ота айтади: «Бир куни мен ўн ёшлик фарзандимга намоз ўқишни буюрдим, уни жаҳли чиқиб: «Эй ота, бу сизнинг намозингизми ёки меникими?» деди. Бу гап билан мени намозим билан ишингиз бўлмасин, ўзим жавоб бераман деб айтмоқчи бўлди. Мен кулиб, ғазабимни ичимга яшириб: «Бор Қуръонни олиб кел» дедим. У ҳайратланиб секин юриб бориб, Қуръонни олиб келди. Қуръонни қўлидан олиб, Тоҳа сурасини очиб:

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир». (Тоҳа сураси, 132-оят).

Шу оятни ўқидим ва маъносини шарҳлаб бердим. Мен: «Сени намоз ўқишингга буюрилганман. Бу кимнинг намози эканлигини англаб етдингми? Бу сенинг намозинг, лекин мен сенинг намозингга масъулман. Аллоҳни олдида мени уялтирмаслигингга умид қиламан», деб чиройли тушунтирдим. Ўша воқеадан сўнг мен фарзандим билан дўст бўлиб олдик. Баъзида намоз вақти бўлганида мен унга: «Тур намозингни ўқи ва мени Аллоҳни олдида жавоб беришимдан озод қил» дер эдим».

Бир она айтади: «Қизимга оппоқ пахта ва қора сиёҳ олиб келдим. Мен: «Сенинг юрагинг мана шу оппоқ пахтага ўхшайди. Ҳар бир ўқимаган намозинг учун биттадан қора сиёҳ қўйилади. Сенга битта ўқимаган намозингни кўрсатиб бераман. Оппоқ пахтага қора нуқта қўйдим. Бир ҳафтадан сўнг сенинг юрагингни аҳволини кўраман» дедим. Имом Муслим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламдан ривоят қилган эканлар: «Қилинган гуноҳлар қалбларда бирма-бир кўриниб ўтади. Қайси қалб гуноҳларни биттасини ушлаб қолса, ўша қалбга бир қора нуқта қўйилади. Қайси қалб бунга қаршилик қилса, унга бир оқ нуқта қўйилади. Натижада, қалб иккига ажралиб қолади. Биринчиси, оппоқ сутдек. У қалбга ҳар қандай фитна бўлса, зарар етказмайди. Иккинчиси, қоп-қора ҳудди, кўмирдагидек. У ўзининг нафси хоҳлаган ишни бажаради, яхшиликни билмайди ва мункардан қайтмайди» деб ҳадисни айтиб бердим. Орадан кунлар ўтди, қизим қалбини оппоқ пахтага ўхшаб муҳофаза қилди. Агар намози ёдидан кўтарилса ёки намозини кечиктириб ўқиса хафа бўлар эди. Қачон мен пахтага қора сиёҳдан қўйиб қўйсам янада хафа бўлиб истиғфор ва намозни вақтида ўқиш орқали ўша доғни кетгазишга ҳаракат қилар эди».

Кўп ота-оналар фарзанди намозини ўз вақтида ўқишини орзу қилади. Барча ҳам фарзандини ҳеч ким айтмасидан аввал ўзи мустақил намозга шошилишини умид қилади. Биз қадимги тақлидий ва заиф фикрларни қўллаганимиз сабабли фарзандларимизни намоз ўқишга буюришимиз жуда машаққатли вазифа бўлиб қолди. Ҳар бир азонда шу вазифа қайта-қайта янгиланаверади. Бу муаммони ҳал қилишимиз учун, биз янги усуллар ўйлаб топиб, фарзандларни шу йўл билан шижоатлантиршимиз керак.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғусл қилгани сув қўйдим. Бас, у зот икки қўлларини икки ёки уч марта давоми...

7113 05:00 / 09.01.2017
Ўғлингиз намозини қисқа ўқиса, уни жазолашдан олдин ўзингизга савол беринг Нима сабабдан бундай қилаётганини ўйлаб кўрингОталар бири айтади .Мен ўғлимни давоми...

3318 10:00 / 02.03.2022
Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади .Намозни тўкис адо қилинг Албатта намоз бузуқлик давоми...

7101 05:00 / 09.01.2017
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб давоми...

7987 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

228423 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147105 14:35 / 11.08.2021