1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандингиз намоз ўқимаса...

15:00 / 27.11.2021 4271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Намоз ўқимайдиган фарзандимга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида даво топдим!

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига одамлар келиб, кўрган тушларини айтиб беришар эди. Бир куни мен ҳам туш кўрдим ва уни айтиб беришни истадим. У вақтларда масжидда ухлайдиган ёш ўсмир бола эдим. Мен тушимда: «Бир куни икки фаришта мени дўзахга олиб боришди. Дўзах худди бир қазилган қудуқдек икки шохи бор эди. Дўзахда мен билган одамлар азобланишаётган эди. Мен: «Аллоҳ мени дўзахдан асрасин, Аллоҳ мени дўзахдан асрасин»! деб қўрқишни бошладим. Шунда бир бошқа фаришта мени олиб кетаётган фариштага қараб: «Унга тегманглар!» деб айтди. Сўнгра, у менга қўрқмаслигимни айтиб, ўша ердан қутқарди» шу вақт уйғониб кетдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Ҳафсага кўрган тушимни айтиб бердим. Негаки, Ҳафса розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умарнинг опаси ва пайғамбаримизнинг аёллари эдилар. Опам бу тушимни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берибдилар. Сўнгра Пайғамбаримиз мени олдимга келиб: «Абдуллоҳ агар кечаси намоз ўқиса, зўр эркак бўлар эди» деб айтдилар».

Ривоятларга қараганда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кечалари камдан-кам ухлаб, қиёмул лайл қилиб чиқар эканлар. Пайғамбаримиз қиёмул лайл қилмайдиган саҳобаларга худди Абдуллоҳ ибн Умарга қўллаган услубларидан фойдаланар эдилар. Мана шу саҳоба шартли мақташ услуби натижасида йиллар мобайнида ҳаттоки ўлгунларига қадар қиёмул лайлга қоим бўлдилар. Бу саҳобани фарзандлари ва набиралари ҳам бу ҳақида айтиб беришади».

Оталардан бири айтади: «Мен шу ҳадисни ўзимга ибрат деб олдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг катта муаллим эканликларини мана шу йўл билан яна бир маротаба исботладим. Намоз ўқимайдиган фарзандимни мана шу услуб орқали тарбияладим ва унга нисбатан муомаламни ўзгартирдим. Авваллари у намозини қазо қилса, мен уришар эдим, урар эдим, ҳаттоки, жуда қаттиқ гапларни гапирар эдим. Натижа эса салбий бўлиб, тобора намоздан узоқлашаётган эди. Сўнгра, шартли мақташ услубидан фойдаланишга қарор қилдим. Мақтаганда уни кароматини сақлаган ҳолда шижоатлантирар эдим. Бунинг оқибатида эса у мақтовга лойиқ бўлиш учун шартни бажаришга ҳаракат қилар эди. Фарзандимга салбий сўзларни айтишдан тўхтаб: «Сен эркак кишисан, ҳулқинг чиройли. Агар намоз ўқиганингда шу чиройли ҳулқинг мукаммал бўлган бўлар эди. Мен аниқ биламанки, сен намоз ўқишни бошлайсан, негаки, сен ҳаром нарсадан қўрқасан» деб айтдим. Бошқа куни барчага юзланиб: «Сизларнинг укангиз жуда меҳрибон, оқ кўнгил инсон. Яқин кунларда ўзингиз намоз ўқишига гувоҳ бўласиз» деб ўғлим эшитадиган даражада овозимни юқори кўтариб айтдим. Аввалига ўғлим бу гаплардан ажабланди ва унга ғалати туюлди. Вақтлар ўтиб менинг дуоларим ва ҳар хил шартли мақташ йўлларим орқали ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ҳодиса юз берди. Фарзандим барчага эркаклигини исботлаш учун ўша мақтовларга лойиқ бўлиши учун намоз ўқишни бошлади. Мана шу шартли мақташ усули катта ёрдам берди.

Ахир бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг усуллари қандай қилиб фойда бермаслиги мумкин?

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
14дарс22МатнЎтиришлари чап оёқларини тўшаган ҳолда, ўнг оёқларини тик қилган ҳолда бўларди.22Матннинг далиллари۱ 1. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

3023 05:00 / 09.01.2017
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй Али, уч нарсани кечиктирма вақти келганда намозни, ҳозир давоми...

1732 16:28 / 07 октябрь
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен фалончининг бизга намозни чўзиб юборганидан бомдод намозидан давоми...

4615 05:00 / 09.01.2017
Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўкис адо этсинлар. Савдосотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган давоми...

6278 18:24 / 09.02.2018