1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Учишга уринган биринчи мусулмон ким?

09:00 / 07.10.2021 2152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олим, кашфиётчи, шоир, табиб, математик, астроном, кимёгар Аббос ибн Фирнас 810 йилда Андалусиянинг Рунда шаҳрида таваллуд топди. У Андалусиядаги умавий ҳокимлардан Ҳакам ибн Ҳишом, Абдураҳмон ва Муҳаммад билан бир даврда яшади. Унга Андалус ҳакими деб лақаб қўйишган эди.

Шубҳа йўқки, Аббос ибн Фирнасни кўпчилик тарихда илк бор учишга уринган инсон деб билади. У қанот ясаб, ўша билан қисқа масофага учган инсон сифатида машҳур. Бу учиш муваффақиятсиз қўниш билан якунланган. Чунки у қўниш учун қанотлар етарли эмаслигини, қўниш учун дум лозимлигини унутган эди. Йиқилиш натижасида бир неча жароҳат олади. Аммо Аббоснинг бошқа ишлари тилга олинмайди.

Аббос ибн Фирнаснинг парвоз қилиш борасидаги изланишлари бугунги кун самолётсозлиги учун имконият эшиги очилишига сабаб бўлди.

У бундан ташқари кимё, фалакиёт, математика, шеърият, тиббиёт, доришунослик соҳаларининг ривожига ҳисса қўшган яна кўплаб кашфиётлари бор. Масалан, сиёҳли ручка, тиббий кўзойнак, тиббиёт ва фалакиёт соҳасида ишлатиладиган ойнани кашф этган.

Планетарий

Аббос фалакиёт соҳасига қизиқди ва бу фаннинг ривожи учун баъзи кашфиётларни амалга оширди. Жумладан, у бугунги кунда планетарий деб аталадиган иншоот қурди. У қурган қуббанинг ичига осмоннинг макети чизилди. Унда осмон жисмларининг жойлашган ўрни кўрсатилган бўлиб, унга қараган одам ҳақиқий осмонга боққан одам кўриши мумкин бўлган жисмларнинг сунъий шаклини кўрарди.

Сиёҳли ручка

Аббос тарихда илк бор сиёҳли ручкани кашф қилган инсон бўлди. У кичик идишга бириктирилган цилиндрни ясади, у орқали ёзиш учун цилиндрнинг учига бириктирилган мосламага сиёҳ оқиб тушади. Бу кашфиёт инсоният тарихида ҳаётий ва муҳим аҳамиятга эга эди ва у қалам билан ёзиш давридан сиёҳли ручка билан ёзиш даврига ўтишнинг бошланишига сабаб бўлди. У кейинчалик бутун дунёда кенг тарқалди ва ривожланиб борди.

Кўзойнак

Аббос тошлардан шаффоф ойналар ишлаб чиқариш механизмини кашф этишда ҳам ютуққа эришди. У биринчи бўлиб кўришни тўғрилаш линзалари ёрдамида тиббий кўзойнак ишлаб чиқарди.

У кристаллари астрономик линзалар ва дурбинлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган мур тошлари ва қаттиқ кристални кесиш усулини ишлаб чиқди. Бу ўша даврда астрономия соҳасининг ривожланишига хизмат қилди. Унинг бу кесиш усули европаликларга фойда келтирди ва ўрта асрларда ҳам, бугунги кунгача ҳам қўлланилган.

Бошқа кашфиётлар

Аббос кеча ва кундуз орқали вақтни ҳисоблайдиган сувли соат кашф этди. Сувли соат муайян суюқлик оқимининг турига қараб идишнинг ичидаги ёки ташқарисидаги оқимни тартибга солиш орқали вақтни ўлчайдиган асбоб. Бу соат бугунги кун тили билан айтганда “таймер” (вақт ўлчагич) деб аталди.

Аббос геометрия фанида бурчакни чизиш ва ўлчаш учун ишлатиладиган транспортир деган асбобни кашф этди.

Баъзи касалликларни даволаш

Аббос тиббиёт ва доришунослик соҳасида узоқ йўлни босиб ўтди. У баъзи касалликларнинг хусусиятларини ўрганди, ўт ва гиёҳлар воситасида даволаш усулларини ўйлаб топди. Андалусиядаги амирлар қасрида табиб сифатида фаолият юритди. У амирларнинг таоми ва овқатланишларини назорат қилди.

Устурлаб

Осмоннинг кичик макети бўлган устурлабни кашф этди. Унда қуёш, ер ва юлдузларнинг ҳаракати ҳалқалар орқали ифода этилган.

Аллоҳ таолонинг фазли билан у кўплаб ютуқларга эришди ва жамиятни қийнаётган кўп муаммоларга ечим топди. Баъзилар уни афсунгар деб туҳмат қилишди. Ҳасадчилар унга хиёнат қилиб, уни қози Сулаймон ибн Асваднинг олдига олиб боришди. Қози мажлис ўтказиб, унинг устидан афсунгарлик қилган деб ҳукм чиқаради. Шунда Аббос “Агар мен ун олиб келиб, хамир қориш учун уни сувга қўшсам ва хамир қорсам. Сўнг у нонга айланиши учун уни оловга тутсам, бу иш ҳаром қилинган ишми ёки одамларга фойда бўлиши учун қилинган ишми?” деб сўради. Одамлар «Одамларга фойда бўлиши учун қилинган» дейишди. Аббос «Мен ҳам бу ишларни одамларга фойда бўлиши учун қиламан» деди. Шундан сўнг қози уни оқлади.

Аббос ибн Фирнас милодий 887 йилда Қуртубада вафот этган.

Испаниянинг Кордова шаҳридаги кўприкка, Ойдаги кратерлардан бирига, Ливиядаги почта маркаларидан бирига, Триполи аэропорти меҳмонхонасига, Ироқдаги аэропортлардан бирига, Рундадаги астрономик марказга унинг номи берилган. Бағдоддаги аэропорт олдига унинг ҳайкали ўрнатилган.

Аллоҳ таоло вафот этган барча олиму уламоларимизни, жумладан, Аббос ибн Фирнасни раҳматига олсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади




Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу мақолада Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Пиштқўрғон қишлоғида жойлашган Хожа Дониёр эшон мақбарасининг тарихи мавзусида бўлиб, унда нақшбандия давоми...

1769 16:00 / 27.12.2021
Усмонжон қори Болтабоев 1886 йил Қўқон хонлиги ҳудудидаги Қашқар маҳалласи, ҳозирги Наманган вилояти Наманган шаҳри Саноат маҳаласи Машаддаги Эргашкан давоми...

1924 14:00 / 22.08.2022
У киши имом, ҳофиз, муҳаддис, тарихчи бўлиб, асл исмлари Исмоил ибн Умар ибн Касир адДимашқий ашШофиий, кунялари эса Абулфидодир. 700ҳижрий, милодий 1301 йилда Шомдаги давоми...

6386 22:16 / 27.04.2017
Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳнинг олдида бир ҳадис ривоят қилинди. Унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулганлари ҳақида гап бор эди. Ҳадисни давоми...

3202 09:00 / 12.05.2021
Аудиолар

131066 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7382 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51591 14:35 / 11.08.2021