1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Рабиъул аввал ойи муборак!

11:30 / 07.10.2021 2331 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсониятга ҳадя этилган Аллоҳ таолонинг энг буюк марҳаматларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «(Эй, Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).

Шунинг учун Рабиъул аввал ойи Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига саловотлар айтиш ойи ҳисобланади.

Рабиъул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга Ислом динини тарқатган, барча инсониятга Яратгувчининг энг охирги элчисини ҳадя этган ойдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари ҳам шу ойда рўй берган. Биз бугун кутиб олган ушбу муқаддас ойда мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлган яна бир қатор воқеалар юз берган. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратга йўл олганлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг туғилишлари, биринчи масжиднинг бунёд этилиши ва биринчи жума намозининг ўқилишидир. Рабиъул аввал ойи давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари ҳақида маърузалар қилиш, Расули Акрамни улуғлаб салавотлар айтиш билан мажлислар ўтказиш қабул қилинган. Ахир Аллоҳ таолонинг ўзи «Аҳзоб» сурасининг 56-оятида бизларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шарафига саловот айтишга чақиради «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг».

Ушбу ойни ўзингиз учун ўзгача қилинг: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, уларнинг яхши фазилатларини ўрганинг, уларнинг ҳадисларини ўқинг, кўп саловотлар айтинг, кундалик ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасида суннатга жон бахш этиб, ибодатларингизни зиёда қилинг

Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади. Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир. Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан. Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Эй Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади», дедилар».

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан. Ҳамма садақа қилиб савоб олиш орзусида бўлади. Аммо бу нарса ҳаммага насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қиладиган нарса топа олмайдилар. Улар садақа қила олмасликдан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсалар, садақанинг ўрнига ўтар экан.

Ушбу муборак ойда Мавлид шариф ҳақида уламолар фикри

Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари.

Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: «Рабиъул аввал ойида мавлидин–набий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бериладими, йўқми шу ҳақда сўралганида, у киши қуйидагича жавоб берди: «Менинг жавобим шуки, аслида одамларнинг жамланишиб муяссар бўлганича Қуръон тиловати, Набиий соллаллоҳу алайҳи васалламга ишларини аввалида бўлган хабарларни, у зотнинг туғилганларида содир бўлган мўжизаларни ривоят қилишлари ва охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тарқалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир. Уни қилган одамга Набиий соллаллоҳи алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлидлари муносабати ила хурсандчилик изҳор қилгани учун савоб берилади».

Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ: «Хуллас калом: «Бидаъти ҳасанани мандуб эканлигига иттифоқ қилинган. Мавлид қилиш ва инсонларнинг унга жамланиш (ҳукми) шунингдекдир, яъни: бидъати ҳасанадир».

Имом ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мавлиднинг ўзига хос хусусиятларидан бири ўша йили омонлик, орзу ва мақсадларнинг ушалиши ила нақд ҳурсандчиликка етишишдир».

Имом ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ: «Асрнинг ҳофизи бўлмиш Шайхулислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажардан мавлид ҳақида сўралди. У киши қуйидаги жавобни берди: «Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида биринчи уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким бундай қилмаса, бўлмайди».

Ҳофиз Ибн Носириддин Димашқий раҳматуллоҳи алайҳ «Вирдис содий фии мавлидил ҳодий» номли китобида қуйидагиларни айтади: «Саҳиҳ қавлда айтилишича, ҳар душанба куни Абу Лаҳабдан дўзахнинг азоби енгиллатилади. Чунки, у шу куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилганларидан масрур бўлиб Сувайбани озод қилган.

Шеър:

إِذَا كَانَ هَـذَا كَافِرًا جَـاءَ ذِمُّـهُ    وَتَبَّتْ يَـدَاهُ فِيْ الْجَحِـيْمِ مُخَـلّدَا

أَتَى أَنَّـهُ فِيْ يَـوْمِ اْلاِثْنَيْنِ دَائِـماً      يُخَفَّفُ عَنْهُ لِلسُّـرُوْرِ بِأَحْــمَدَا

فَـمَا الظَّنُّ بِالْعَبْدِ الَّذِي كَانَ عُمْرُهُ      بِأَحْمَدَ مَسْرُورًا وَمَاتَ مُوَحِّــدًا

Ёмонлиги аён бўлган куфр–у орда,

Қўли қурсин, жойи абадий норда.

Енгиллик бўларкан душанба рўзи,

Аҳмадга севинган кўрганда кўзи.

Не деб ўйлайсан, бир мўмин банда,

Умр бўйи Аҳмадга шод ўтган онда.

Солиҳлардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриб, фақиҳларнинг мавлидларда шодиёна, байрам қилиш ҳақидаги гапларини айтганда у зот: «Ким биз ила хурсанд бўлса, биз ҳам у ила хурсанд бўлурмиз», деган эканлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтарилган мартабага ҳеч бир инсон ета олмайди. У зот мана шундай олий мақом давоми...

2978 12:09 / 02.11.2019
2662. .Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу айтадилар.Тавротда Муҳаммаднинг сифати ва Ийсо ибн Марям алайҳимуссаломнинг сифати ва Ийсонинг Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

4819 20:53 / 18.11.2017
Мавлид маросимларидаги хатоларЮқоридаги сатрларда мавлид маросимларида мавжуд бўлган бир қатор хато камчиликларга ишора қилиб ўтилди. Шу билан бирга, уларга давоми...

1462 13:30 / 19.10.2021
224Одам ёллар ҳар сафар, Ҳадича савдо учун,Бунга тайёр кўпчилик,бир мунча фойда учун,Хиёнатлар қилар кўп, бу эрлар нафси учун,Амонатдор пок Зотни, кўрсатиб қўйди давоми...

4497 11:53 / 20.12.2017
Аудиолар

137661 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57723 14:35 / 11.08.2021