1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сезилмайдиган жазодан эҳтиёт бўлинг!

17:00 / 11.05.2022 5866 pdf Ўқиш режими + -

  Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

- Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:

- Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?

2. Бир неча кунлар ўтсада қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?

3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?

4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?

5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?

6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?

7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?

8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунё қилиб қўймадими?

9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

   Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир.

  Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!


Манба:Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган .Жаҳондаги энг нуфузли 500 мусулмон, рўйхатидан давоми...

2319 20:01 / 27.10.2020
2023 йил 6 феврал куни Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги зилзилалар оқибатида 1107 та масжиддан 384 таси яроқсиз ҳолга келган эди. Офатдан сўнг бошланган кенг кўламли қайта давоми...

612 16:08 / 08 февраль
Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу айтадилар.Отаонам У Зотга фидо бўлсин У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга давоми...

1730 09:30 / 01.10.2023
Имом Мотуридий номидаги Азов ислом илмлари мадрасаси талабалари ўртасида .Қуръонни энг яхши ўқувчи, танлов мусобақаси ўтказилди. Танловда жами 15 киши иштирок давоми...

1820 08:07 / 27.12.2021