1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

The Muslim 500-2021: Муфтий Усмонхон Алимов жаҳондаги нуфузли 500 мусулмон қаторидан ўрин олди

20:01 / 27.10.2020 2314 pdf Ўқиш режими + -

Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган «Жаҳондаги энг нуфузли 500 мусулмон» рўйхатидан Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов бу йил ҳам ўрин олди. Бу ҳақда daryo.uz манбаси хабар берди. Муфтий Усмонхон Алимов мазкур рўйхатга ўн бир маротаба киритилди.

«The Muslim 500»нинг бу йилги рейтингида биринчи ўринни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эгаллаган. Ўтган йили президент Эрдўғон мазкур рўйхатда 6-ўринда эди.

Дунёдаги нуфузли мусулмонлар рўйхатида иккинчи ўринга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, учинчига эса Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий қўйилган.

Жаҳондаги нуфузли 500 нафар мусулмон қаторида бу йил Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон ва Чеченистон президентлари ҳам рўйхатга қўшилган.

Шунингдек, таниқли спортчилардан UFC амалдаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ The Muslim 500 га киритилди.

Манба: daryo.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги .Хойрулмударрис Имом Бухорий, мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди. Жорий давоми...

1216 10:47 / 24.08.2024
Можароли ҳудудларда ўзларининг қуроляроғларини сотаётган ғарбнинг бой давлатлари можароларни янада алангалатмоқдалар. Дунёда тўхтамаётган бу урушларнинг давоми...

2407 08:40 / 10.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига олий даражадаи ташрифи давомида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги давоми...

3070 09:39 / 17.09.2021
Бугун, 1 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Минор, жомеъ масжидига хуфтон намозига ташриф давоми...

1572 13:00 / 01.03.2022