1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Азов мадрасасида Қуръонни энг яхши ўқувчи танлови ўтказилди

08:07 / 27.12.2021 1813 pdf Ўқиш режими + -

Имом Мотуридий номидаги Азов ислом илмлари мадрасаси талабалари ўртасида «Қуръонни энг яхши ўқувчи» танлов мусобақаси ўтказилди. Танловда жами 15 киши иштирок этди. Талабаларнинг Қуръони Карим қироатларини мадраса мударрисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Қуръон қироати мусобақаси ҳарфларнинг махражи, тажвид қоидалари, мақом каби мезонларга асосланган ҳолда баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра олий ўрин учинчи босқич талабаси Сейитмер Абдураҳимовга насиб этди. У Қуръонни энг яхши ўқувчи деб топилди. Ҳакамлар ҳайъати иккинчи ўринни учинчи босқич талабаси Билол Энверовга берди.

Учинчи ўринни эса иккинчи босқич талабаси Эреджеп Осмонов эгаллади.

Танловда иштирок этган Қуръонни энг яхши ўқувчи қориларни Азов ислом илмлари мадрасаси раҳбари Эдем Люманов муборакбод этди. Мусулмонларнинг Муқаддас Китобини ўрганишда ва қироат қилишда тиришқоқлик ҳамда комилликка интилаётган йигит қориларни олқишлади. Танлов сўнгида энг яхши Қуръон қориларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
10 сентябр куни Москвадаги Шарқ давлат музейида .Зиёратгоҳлар тасвирлари, кўргазмаси тақдим этилади. Кўргазмада 1819 асрларга оид ислом қўлёзмаларининг аввалги давоми...

2108 14:00 / 09.09.2021
Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун Хайф масжиди деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага яқин жойда давоми...

791 11:47 / 22.10.2025
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2097 15:13 / 08.07.2023
Жанубий Африкадаги мусулмонлар масалалари билан шуғулланадиган .Авқаф, ташкилоти чоршанба куни Усмоний халифалиги олимлари билан бугунги кун илм аҳлини давоми...

1597 18:00 / 26.02.2021