1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда Ислом тараққиёт банки саммити якунланди

04:49 / 06.09.2021 1907 pdf Ўқиш режими + -

1-4 сентябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасидаги учрашувларда аъзо мамлакатлардан 4100 нафар иштирокчи ҳамда 27 та халқаро ва минтақавий ҳамкор ташкилотлар қатнашди.

Саммитда, ИТБ гуруҳи ва ўнта аъзо мамлакат ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг 30 та молиявий келишув имзоланди. Шундан 330 миллион долларига тенг маблағ Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб сарфланади.

Йиғилишда учта асосий истиқболли мавзу кўриб чиқилди: (1) COVID-19 дан кейин тикланишни жадаллаштириш; (2) камбағаллик кучайиб кетишига қарши кураш ҳамда барқарорлик ва фаровонликни ошириш; (3) аъзо мамлакатларда «яшил иқтисодий ўсиш»га кўмаклашиш.

COVID-19 асоратларини тиклашга қаратилган барқарорлик индекси ишга туширилди. Бу рейтинг иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватловчи механизмларни яратишга ёрдам беради.

Электрон тўлов платформаси яратилди. Рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини ошириши ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштириши кўзда тутилган.

Ўзбекистон томони билан имзоланган келишувлар:

ИТБ иштирокида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси тузилди. Бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг бўлган жамғарма маблағларининг 35 млн доллари Ўзбекистон ҳукумати, 20 млн доллари ИТБ ва қолган 45 миллион доллари саудиялик инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Синов босқичи муваффақиятли ўтгандан сўнг бошланғич фонд миқдори аста-секин 500 миллион долларга етказилиши режалаштирилган.

 «Обод қишлоқ» дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг қишлоқ инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича жами 200 миллион долларлик қарз шартномаси тузилди.

Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ва «Трастбанк» 15 млн долларлик савдо-молия линиясини очиш тўғрисида келишувга эришди.

Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 80 миллион доллар қарз шартномаси имзоланди.

Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам гранти ажратилади. Грант миқдори кейинчалик маълум бўлади.

Ислом тараққиёт банки ҳақида

Ислом тараққиёт банки – Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган, исломий молиялаштиришга йўналтирилган кўп томонлама ривожланишга қаратилган молия институти. Ташкилотда 57 та акционер аъзо давлатлар бор, уларнинг энг катта акционери Саудия Арабистони ҳисобланади.

Ташкилотга 1973 йилда Ислом конференцияси ташкилоти (ҳозирги Ислом ҳамкорлик ташкилоти) молия вазирлари йиғилишида Саудия Арабистони қироли ташаббуси билан асос солинган ва ўз фаолиятини 1975 йил 3 апрелда бошлаган.

ИТБга аъзо бўлишнинг асосий шарти – бўлажак аъзо мамлакат Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо бўлиб кириши, Банк капиталига ўз ҳиссасини тўлаши ва ташкилот қарор қилган шартларни қабул қилишга тайёр бўлиши талаб этилади.

Тўланган капитал ҳисобига ташкилотдаги асосий акциядор давлатлар:

Саудия Арабистони (23,5 фоиз)

Ливия (9,43 фоиз)

Эрон (8,25 фоиз)

Нигерия(7,66 фоиз)

Бирлашган Араб Амирликлари (7,51 фоиз)

Қатар (7,18 фоиз)

Миср (7,07 фоиз)

Кувайт (6,92 фоиз)

Туркия (6,45 фоиз)

Жазоир (2,54 фоиз)

Покистон (2,54 фоиз)

Манба: kun.uz

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент фармонига мувофиқ марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф олий даражали .Имом Бухорий, ордени билан тақдирландилар. Бугун ушбу мукофотни .Шайх давоми...

1930 09:55 / 30.08.2023
Жорий йилнинг 23 июль куни .Ҳаж 2019 мавсуми, мавзусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида ОАВ учун брифинг ташкил этилди.Ушбу брифингда давоми...

2056 06:26 / 23.07.2019
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1812 13:30 / 06.07.2021
1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.Саудия Арабистони ҳукумати 4 давоми...

1981 07:15 / 24.09.2020
Аудиолар

232061 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150573 09:35 / 11.08.2021