1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Пойтахтдаги “Муҳсинхон тўра” масжиди қайта таъмирланди

09:13 / 02.11.2018 4559 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Муҳсинхон тўра” жоме масжиди биносининг янгидан бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Юртимиздаги таниқли уламолар, имом-хатиблар ва кўплаб намозхонлар ушбу масжидда пешин намозига жам бўлдилар ва ўзларининг илиқ сўзларини билдирдилар. Сўзга чиққан нотиқлар, мана шундай жомени қайтадан барпо этилиши давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг ёрқин намунаси экани, мўмин-мусулмонларга катта туҳфа бўлгани ва шундай гўзал масжидда ибодат қилишдан бахтиёр эканларини изҳор қилишди.

Қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилди. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишди.

Очилиш маросимига ташриф буюрганлар масжиднинг гўзал шаклда, замонавий услублар ва миллий қадриятларимизни ўзида акс этган биносини кўздан кечириб, ушбу масжид мусулмонлар учун мўътабар маскан сифатида хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, хайрли дуолар қилдилар.


Islom.uz портали таҳририяти


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар хайрия ташкилоти одамларни рецепт орқали уйда овқат тайёрлашга ундаш ва озиқовқат қашшоқлигига қарши кураш бўйича миллий кампанияни бошлади..Давом давоми...

1386 15:19 / 24.02.2021
27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ЎМИнинг мажлислар залида юртимизда фаолият олиб бораётган диниймаърифий давоми...

3877 22:08 / 27.06.2018
Юртимизда масжидларнинг кетмакет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин давоми...

2809 18:02 / 25.03.2022
Ийдул Фитр туҳфаси порталимизда янги сайтБандаларига нафсни поклаш, ахлоқни сайқаллашни буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинНафсни поклашда умматларига давоми...

6497 00:07 / 26.06.2017