1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тақдимот: Отинойилар учун қўлланма нашр этилди

13:00 / 16.11.2019 3424 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида отинойилар учун чоп этилган қўлланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти вакиллари, республикамизда, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойилар ҳамда «Мовароуннаҳр» нашриёти ходимлари иштирок этишди.

Тақдимот Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Нilol nashr» нашриёт-матбааси ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов тақдимотни очиб берди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудираси Фарида Абдураҳимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Марям Абдуллаева, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф ўз маърузалари билан иштирок этиб, бу қўлланмалар бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган отинойиларимизга ниҳоятда зарур ва муҳим эканини таъкидлаб ўтишди.

«Нilol nashr» нашриётида чоп этилган мазкур қўлланмалар туркуми «Қуръон сабоқлари», «Ҳадис», «Ақийда», «Фиқҳ», «Сийрат» ва «Жаноза» номли китобларидан иборат. Тадбирда отинойилар учун тақдим этилаётган ушбу қўлланманинг ҳар бири ҳақида уни тузишда иштирок этган муаллифларнинг фикрлари тингланди. «Қуръон сабоқлари» китобини Гулобод Қурбонова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Ҳадис» китобини Барно Саидраҳмон («Нilol nashr» нашриёти муҳаррири), «Ақийда» китобини Одина Саидаҳмедова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Фиқҳ» китобини Пошшахон Эшонхон қизи (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Сийрат» китобини Нозима Ибрагимова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мудираси) ва «Жаноза» китобини устоз Роҳила Хайруллаевалар тақдим қилиб, ушбу қўлланмаларнинг мазмуни ҳамда уларни нашрга тайёрлаш жараёни ҳақида сўзлашди.

Умид қиламизки, ушбу қўлланмалар аёлларимизнинг диний саводхонлигини ошириш, динимизга тўғри амал қилиш, тўй маросимларидаги бидъат-хурофотларга барҳам беришда, шунингдек, отинойиларимизнинг Қуръони Карим, ҳадис, ақоид, фиқҳ, сийрат каби илмлардаги савиясини оширишга хизмат қилади.

Дарҳақиқат, ушбу қўлланмалар нафақат отинойилар қолаверса, барча мўмин-мусулмонлар учун ҳам муҳимдир. Сўнги йилларда диний илмларни кенг ўрганишга имкониятлар яратилиб, ақийда илмига доир бир қанча адабиётлар чоп этилган бўлса-да, ушбу илмни ўрганишга ҳамон эҳтиёж сезилмоқда. Шу боисдан ҳам Ақийдага оид қўлланма ўқувчиларга қулай бўлиш мақсадида 100 та савол-жавоб шаклида тузилган.

Ҳар бир мўмин-мусулмон ўз зиммасидаги фарз амалларини билиши ва уларга амал қилиши шартдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл зиммасига фарздир».

Хусусан, камолот чўққисига кўтарилган шахсларнинг ҳаётларини ўрганиб чиққан инсон борки, буюк шахслар ортида қайсидир аёлнинг кўмаги, тарбияси намоён бўлади. Отинойиларга оид қўлланмада «Ислом ва иймон», «Таҳорат», «Ғусл», «Таяммум», «Намоз», «Қибла масаласи», «Имом Абу Ҳанифа мазҳабидаги аёллар учун намоз ўқиш қоидалари» ва шу каби фиқҳий масалалар ўқувчи учун содда қилиб берилган.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиларингиз — Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», дедилар.

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Кейинги қўлланма «Қуръон сабоқлари» бўлиб, унинг ўзига хослиги араб алифболарини янги ўрганувчиларга қулай ва осон бўлиши учун ҳарф махражлари расмлари билан берилган. Шунингдек, ҳижоий ҳарфларнинг ҳар бири ҳақида кенгроқ маълумотлар, уларнинг талаффузига, сифатларига оид изоҳлар, қўшиб ўқилиши жадваллар билан батафсил баён қилинган. Бундан ташқари ўқувчилар учун ҳусниҳат сабоқлари ҳам киритилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Менинг гапимни эшитиб, сингдириб, ёдлаб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини — Исломнинг биринчи масдари, ҳукмлари ва таълимотларининг асосий манбаи Қуръони Каримдир. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканлиги кўпчилик мўмин-мусулмонларга маълум. Бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини, амалларини билмай туриб, Исломни билдим, унга амал қилдим дейиш мутлақо тўғри эмас. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, отинойилар мактабининг навбатдаги дарслиги ҳадис илмларига бағишланди. Бу мухтасар рисолада Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг долзарб, кенг қамровли, ўзида гўзал маъноларни мужассам этган ҳадисларидан намуналар жамланган. Ушбу қўлланмада келтирилган ҳадислар ва уларга боғлиқ истилоҳлар уммондан бир томчи холос. Шояд уларни ўқиб ўрганган ўқувчиларда ҳадис илмига бўлган қизиқиш ортса, динда фақиҳ бўлишга ҳаракат қилсалар, келажак авлодга, ёшларимизга ўрнак бўлишса.

Бундан ташқари «Сийрат» ва «Жаноза» га оид масалалар ҳам ўрин олган.

Шунингдек, ушбу қўлланманинг видео иловаси ҳам тайёрланган.

Маълумот ўрнида юқоридаги қўлланмалар «Hilol-nashr» нашриёти томонидан сиз ўқувчиларга тақдим этилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири, устоз Жаҳонгир қори Неъматовнинг .30 пора Қуръони Карим тиловати, аудио диски сотувга чиқарилди.Ушбу давоми...

4050 10:15 / 12.04.2022
Бугун, 2 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Юнусобод туманидаги .Масжидул хайр, жомеъ масжидига аср давоми...

1908 12:30 / 02.03.2022
1112 сентябрь кунлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида quotИслом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолиятиquot мавзусида амалий давоми...

1935 16:30 / 13.09.2021
Нукус шаҳридаги 250 нафар жисмоний ногиронлиги бўлган, бемор, қаровсиз қолган 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган аёллар яшаб, даволанаётган .Мурувват, аёллар интернатига давоми...

1346 09:31 / 25.02.2022
Видеолар
Аудиолар

137631 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57696 14:35 / 11.08.2021