1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломга қарши китоб ёзиб туриб мусулмон бўлди

12:27 / 05.02.2019 3354 pdf Ўқиш режими + -

Бир вақтлар Нидерландиядаги “Озодлик” партиясининг ўнг қанотида иккинчи шахс ҳисобланган Жорам Ван Клаверен ислом динига қарши китоб ёзиб туриб мусулмон бўлди. Бу ҳақда haber7.com сайти хабар берди.

Аслида воқеа анча аввал рўй берганди. Бир неча йиллар давомида ислом динини одамларга ёмон кўрсатишни ният қилиб китоб ёза бошлаган 39 ёшли собиқ сиёсатчи, олиб борган тадқиқотлари натижасида ҳақиқий ислом билан яқиндан танишган. Шунда унинг аввалги дунёқараши буткул ўзгарган. Ва ниҳоят, ўтган йилнинг октябрь ойида Жорам Ван Клаверен ислом динини қабул  қилиб, калимаи шаҳодат келтирган. Шундан сўнг, мусулмон бўлган Клаверен ғайримусулмонларнинг Исломга қарши бўлган фикрларини инкор этувчи китоб тайёрлаб, нашрдан чиқарди. 2010–2017 йиллар давомида Ҳолландия парламентининг аъзоси бўлган Клаверен, 2014 йилда ПВВ партияси раҳбарининг марокашликлар бўйича берган ирқчилик баёнотидан кейин, партияни тарк этиб, парламентга мустақил аъзо бўлиб қолган эди. 2017 йилда у ўзи ташкил этган партия умумхалқ сайловларида етарли овоз ололмагани учун сиёсатни тарк этган. Шу ўринда, таъкидлаб ўтиш лозимки, худди шу “Озодлик” партиясининг пешқадами бўлган Арнод Ван Дурн ҳам олти йил аввал партияни тарк этганидан кейин мусулмон бўлган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Доғистон раҳбари Владимир Васильев Республика миллий парламентидаги нутқида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан келтириб, давоми...

2926 11:49 / 06.10.2018
Яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Android мобил телефонлари учун .Умра қўлланмаси, иловаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди. Эндиликда давоми...

2890 18:19 / 14.03.2022
Дунёга машҳур ирландиялик қўшиқчи Шинейд О`Коннор католикликдан воз кечиб, Исломни қабул қилди. Бу ҳақда Azan.ru нашри хабар берди. Шунингдек, О`Коннор исмини ҳам давоми...

4811 09:30 / 27.10.2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.Ушбу қадамжо XXVII асрларга мансуб давоми...

1910 09:30 / 08.04.2019