1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда ислом банкчилиги активлари ҳажми ва Миср фунти баҳоланди

08:42 / 25.08.2021 1946 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил июнь ойидаги ҳолатга кўра, Мисрдаги ислом банкчилигининг умумий ҳажми 390 млрд. Миср фунти (24.78 млрд. АҚШ доллари)га тенг деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Миср Ислом молияси уюшмаси маълум қилди. Ислом банкларининг Миср банк бозоридаги улуши эса 5,1% ни ташкил қилмоқда. Пандемия шароитига қарамасдан, ислом банкчилиги саноатида ўсиш 2020 йил март ойига нисбатан 12,2% ёки 42.4 млрд. Миср фунтига тенг бўлди.

Уюшманинг яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, Миср банк бозорида Миср Марказий банки лицензияси остида ислом банкчилиги хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этувчи 14 та банк мавжуд. Улардан учтаси: «Faisal» Ислом банки, «Ал Барака» банки ва «Абу Даби ислом банки» тўлиқ ислом банки ҳисобланади, бундан ташқари, 11 та анъанавий банкларда ислом дарчалари иш олиб боради.

Ҳисоботда таъкидланишича, Мисрнинг «Faisal» Ислом банки ислом банкчилиги саноатида биринчи ўринда туради, чунки унинг молиявий ҳолати 2021 йил июнь ойида, тахминан, 123 млрд. Миср фунти (7.82 млрд. АҚШ доллари)га тенг бўлди. Ушбу кўрсаткич Мисрдаги умумий ислом банкчилиги ҳажмининг 31,5 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, «Banque Misr» (анъанавий банк)нинг ислом дарчалари 84.7 млрд. Миср фунти (5.38 млрд. АҚШ доллари) миқдоридаги молиявий кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади, ҳозирда мазкур банкнинг ислом дарчалари Миср Ислом банкчилиги ҳажмининг 21,7 %ини ташкил қилади. Мисрдаги «Абу Даби ислом банки» 77.6 млрд. Миср фунти миқдоридаги капитали билан учинчи ўринни эгаллади, бу эса умумий ислом банкчилиги ҳажмининг 20%ига тенг. Тўртинчи ўринни 76.8 млрд. Миср фунти ҳажмига тенг активлари билан «Ал Барака» банки эгаллайди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, 2021 йил июнь ойи ҳолатида, Мисрдаги ислом банклари томонидан амалга оширилган жами молиялаштириш ҳажми тахминан 296 млрд. Миср фунти (18.81 млрд. АҚШ доллари)га етди ҳамда Миср банк бозорининг 5,4% ини ташкил этди, ушбу кўрсаткич 2020 йил июнига нисбатан 25 млрд. Миср фунтига (9%) кўпдир.

2021 йил июнь ойидаги ҳолатга кўра, ислом молияси талабларига мувофиқ жалб этилган депозитлар ҳажми қарийб 321.7 млрд. Миср фунти (20.44 млрд. АҚШ доллари)ни ёки Миср банк бозорининг 7 фоизини ташкил этди. Йиллик ўсиш суръати 10,7 % (31.1 млрд. Миср фунти) га тенг бўлди.

Мисрда жами 244 та ислом банк филиаллари мавжуд бўлиб, улар мамлакатдаги барча банк филиалларининг 5,5% ни ташкил қилади. Ушбу филиалларда 3 миллионга яқин мижозларга хизмат кўрсатилади (маълумот учун: Миср аҳолисининг сони бугунги кунда таҳминан 106 млн.кишига етган).

Филиаллар тармоғи бўйича, Мисрдаги «Абу Даби ислом банки» 70 га яқин филиаллари билан Ислом банклари орасида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда 44 та филиал билан «Banque Misr» туради.

Шуни таъкидлаш жоизки, AAOIFI (Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти) нинг ҳисоботига кўра, жаҳондаги ислом банк саноати ҳажми 2021 йил якунида тахминан 3 трн. АҚШ долларига, 2022 йилда эса тахминан 3,2 трлн. АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Мисрдаги ислом банклари ва ислом дарчалари томонидан чакана ва корпоратив банкчилик соҳаларида жами 50 дан ортиқ шариатга мувофиқ маҳсулот ва хизматлар тақдим этиб келинмоқда. Ҳозирда мазкур маҳсулот ва хизматлар сонини янада ошириш устида ишлар олиб борилмоқда. Умид қилиб қоламизки, мамлакатимизда ҳам яқин кунларда ислом банкчилиги бўйича сезиларли қадамлар ташланиб қолади. Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани Ўзбекистонда ўтказилиши ҳам (31 август – 4 сентябрь, Тошкент) соҳада жиддий ўзгаришлар бўлишига туртки берса ажабмас.

Манба: islommoliyasi.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 5 май куни АҚШ сафарида бўлиб турган имом хатибларимизнинг ташрифлари ўз ниҳоясига етди ва она юртимизга қайтиш учун йўлга чиқишди.Aмерика Қўшма Штатларида давоми...

1947 00:00 / 06.05.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга қилган сафари давомида Вашингтон шаҳридаги энг қадимий ҳисобланмиш .Муҳаммад, номли жоме давоми...

2128 12:30 / 25.05.2019
Аввал хабар қилганимиздек машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. У ердаги Шоҳи давоми...

2485 20:16 / 28.12.2019
Бугун, 28 апрель куни Тошкент ислом институтида .Hilolnashr, нашриёти билан ҳамкорликда .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли фильм ҳамда .Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2396 16:11 / 28.04.2022