1446 йил 3 зулқаъда | 2025 йил 30 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони Ислом қонунлари асосида облигациялар чиқаради

13:03 / 16.08.2023 1892 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари (сукук деб ҳам аталади) асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда.


Саудия Арабистони 2024-2025 ва 2026 йилларда муддати тугайдиган 9,52 миллиард долларлик мавжуд қарзни қайтариб сотиб олди, дея хабар беради Миллий Қарзни бошқариш маркази (NDMC).


Шариат облигациялари дастури тўртта траншдан иборат бўлиб, уларнинг муддати 2031, 2032, 2033 ва 2038-йилларда тугайди.


Ушбу қарор Миллий қарзни бошқариш марказининг ички бозорни ривожлантириш режасининг бир қисмидир.


Шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати маҳаллий Саудия сукуки эмиссияси дастури доирасида 9,57 миллиард долларлик сукук чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bloomberg.


Молиявий операция NDMCнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболли давлат молиясини мустаҳкамлаш режасини қўллаб-қувватлайди.


HSBC Saudi Arabia, Al-Rajhi Capital, SNB Capital ва Al-Jazira Capital шартнома учун қўшма етакчи менежерлар этиб тайинланди.


Сукук қимматли қоғозларнинг исломий тамойилларга мос келувчи тури бўлиб, маблағларни жалб этишда ва инвестиция киритишда облигацияларга эквивалент сифатида фойдаланилади. Ғарб олим ва мутахассислари сукукни облигациянинг шариатга мос келувчи бир тури сифатида талқин қилишади. Яқин шарқ ва Жануби-шарқий Осиёда уни қимматли қоғозларнинг алоҳида тури эканлигини таъкидлашади. Сукуклар оддий акция ва облигацияларнинг айрим жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган Ислом қимматли қоғози ҳисобланади. Сукук чиқарувчи уни сармоядорларга сотади ва ундан тушган пул маблағларини маълум бир лойиҳани молиялаштиришга йўналтиради. Сармоядор ва сукук чиқарувчи (эмитент) ушбу лойиҳа фойдасидан манфаатдор ҳисобланади ва соф фойда аввалдан белгиланган улушда тақсимланади.


«Сукук» тушунчасига жаҳоннинг турли олимлари ўзларининг таърифларини беришган. Ислом молиясининг машҳур олимларидан шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари сукук ва унинг хусусиятларини ёритиб берувчи қуйидаги мулоҳазаларни билдириб ўтганлар:
– бир инвестор кучи етмайдиган катта лойиҳаларни молиялаштиришнинг қулай усулларидан бири;
– инвестицияларни йўналтириш ва ликвидлилиги сабаб зарур ҳолда инвестицияни қайтариб олиш учун қулай восита, шу орқали иккиламчи бозор ҳам ривожланади;
– банклар ва ислом молия муассасалари учун ликвидликни бошқаришнинг яхши усули;
– бойликларни тақсимлашнинг адолатли воситаси, чунки у сармоядорларга тадбиркорлик фаолияти фойдасидан тенг улушда манфаат олиш имконини беради.


Таниқли олим Иброҳим Варде сукуклар шариат тамойилларига мувофиқ келувчи инвестиция сертификатлари дейиш мумкин, деб айтган.


Молиявий терминлар ва молия тизими концепциясини ёритиб борувчи Investopedia нашри маълумотларига кўра, сукук – ислом дини қонун-қоидаларига мос келувчи ғарб молиясидаги облигацияларга ўхшаш ислом молия сертификатидир. Фарқи шуки, облигация қарз муносабатларини ифодаласа, сукук активга эгаликни ифодалайди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Конференция 2019 йилнинг 16 февралида Бағдоддаги Уммул қори жоме масжиднинг мажлислар залида бўлиб ўтади, деб хабар беради IQNA. Суннийлар вақф идораси томонидан давоми...

2099 09:20 / 25.12.2018
Бугун Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида .Ислом ndash тинчлик ва бағрикенглик дини, мавзусидаги Халқаро конференцияси ўз ишини давом эттирди, деб хабар давоми...

2519 16:00 / 29.03.2019
Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг давоми...

2657 15:00 / 17.06.2021
Юртимиз уламоларининг Тошкент вилоятига ташрифлари ҳудудларга файз, кўнгилларга қувонч бағишламоқда.Бугун 15 июль куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жоме давоми...

1684 19:00 / 15.07.2021