1446 йил 26 жумадис сони | 2024 йил 28 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Яҳудий олими Исломни қабул қилди

10:00 / 25.08.2021 2600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетда бир маълумотни қидираётиб, қизиқ нарсага дуч келиб қолдим. Унда украиналик яҳудий олими қандай қилиб ўзининг Исломга киргани ҳақида хабар берган экан. Алексей Скорик билан яқиндан танишиб, у ҳақда маълумотларни кўпроқ билган сари у билан суҳбат уюштириш фикри туғилди.

Алексей Скорик – қарайим-яҳудий олими. Бир неча йиллар давомида турли динларни ўрганган. Ўн уч ёшли ўғлининг иймонга келгани сабабли мусулмонлар марказига бориб юриб, 2020 йилнинг февралида Исломни қабул қилибди.

Қуйида у билан қилинган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мухбир:

– Ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот берсангиз.

Алексей Скорик:

– Мен Алексей Скорик 51 ёшдаман, қарайим яҳудийлариданман. Харьков шаҳрида яшайман. Турли вақтларда мураббий, дин ва яҳудийлик маданиятидан дарс берганман. Ҳозирда мен Ислом ва динлараро дўстлик соҳасида таълим олиб боряпман. Мен «Ислом олами» конфессиялараро лойиҳасида иштирок этаман.

(Қарайимлар туркийзабон этник гуруҳ бўлиб, улар яҳудийликка яқин караизм динига эътиқод қилади.)

Мухбир:

– Исломни қабул қилишингизга нима туртки бўлди?

Алексей Скорик:

– Мен болалигимдан динга қизиқа бошладим. Бунинг сабаби 12 ёшимда мени яшин урган. СССР даврида дин ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди, шунинг учун мен уни аста -секин тўпладим. Мен Ислом ҳақида «Атеистик ўқишлар» китобидан билиб олдим, бу тахминан 1985 йиллар эди. Ўша китобда Ислом ҳақида мақоладан менинг хотирамда қолгани, Исломда асосий ибодат «Ла Иллаҳа Иллаллоҳ Муҳаммад Расулуллоҳ» дейилгани эди. Мен учун бу ибора Раббим томонидан совғага айланди. Мен унинг моҳиятини тўлиқ англамасам-да, лекин ёшлигим давомида, эҳтимол, миллионлаб марта такрорладим. Бунга параллель равишда мен турли фалсафалар ва динларни ўрганардим, Хитой фалсафаси, буддизм, ламаизм, христианлик билан танишдим. Лекин менга ҳаммасидан ҳам яҳудийлик ёқди. Ёшлигимда мен динларни ажрата олмаганимдан менда турли фикрлар ва йўналишларга мойиллик бор эди.

Ғалати, мен биринчи мусулмон билан фақат 40 ёшимда учрашганман, ҳатто исломий жамиятда ҳам бўлганман. Аммо мен ўша пайтда карайимлар жамоасида етакчи лавозимни эгаллаган эдим. Ва шунинг учун бир вақтнинг ўзида карайимлар жамоаси ва исломни бирлаштира олмадим. Мен 40 ёшимда исломни қабул қилмоқчи эдим, лекин Тавротни тан олиш масаласи менга нотўғри тушунтирилгани учун қабул қилмадим. Яҳудийликнинг бир бўлаги бўлган карайимлик исломга нисбатан жуда илиқ муносабатда эди, шунинг учун ислом қалбимнинг бир четида яшарди.

Мусулмонлар билан илк мулоқотим Харков шаҳридаги Шевченко боғида сайр қилиб юрган пайтда бошланди. Ўшанда у ерда «Ислом – тинчликдир» акцияси бўлиб ўтаётганди. Шайх Тариқ Сархон деган йигит билан танишиб қолдим. У билан дин ҳақида гаплаша бошладик. Вақт ўтиши билан бизни “Ал-Манар” масжидига таклиф қилишди. Ўғлимга у ер жуда ёқди ва мендан ислом ва араб тилини ўрганишга рухсат сўради. Мен рози бўлдим ва ўғлимни дарсга олиб бора бошладим. Шу билан бирга, мен «Ал-Манар» исломий маданий марказида исломий материалларни ўргангандим, пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам кимлигини тушуниш учун муқаддас китобларнинг матнларини ўрганиш устида кўп иш қилганман. Ўшанда мен энди исломсиз яшай олмаслигимни англадим.

Ҳозир ўғлим билан жамоат намозлари ва байрамларда мунтазам равишда масжидларга борамиз. Мен энг муҳим фикрни айтмоқчиман. Исломнинг энг катта мўъжизаси – жамоалардаги меҳмондўст ва меҳрибон одамлардир. Улар бир-бирлари билан ассалому алайкум деб саломлашадилар. Салом мўъжизалар яратади: сиз у ерда бўлишни хоҳлайсиз, сиз исломни ўрганишни ва яхши ишлар қилишни хоҳлайсиз. Исломда ҳамма мусулмонлар тенгдир. Бошқа икки динларда бундай эмас.

Мухбир:

– Украинада дин билан боғлиқ вазият қандай? Давлат ва оддий фуқароларнинг мусулмонларга муносабати қандай?

Алексей Скорик:

– Украинадаги дин. 2019 йил статистикасига кўра, Украинада 34 200 черков, 260 га яқин яҳудий ташкилотлари ва шунча исломий ташкилотлар бор. Ҳозирда мен истиқомат қиладиган Харьков шаҳрида 5 та масжид бор. Украина давлати гарчи миграция ва полиция органлари ҳисобот учун рейдлар уюштирган ҳолатлар бўлса-да, мусулмонларга яхши шароитлар яратиб берган. Исломий ташкилотлар раҳбарлари ҳокимият билан мунтазам мулоқот қилиб, тинч-тотувлик муносабатларини ривожлантирган. 20 йил давомида Украинада ислом нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан ҳам ўсди. Нафақат масжидлар, балки исломни ўргатиш тизими, бозорлар, ҳалол дўконлар пайдо бўлди ва мусулмон қабристонларида ислом қоидаларига биноан дафн этиш имконияти пайдо бўлди.

Украинада болалар учун ёзги исломий лагерлар ташкил этилган. Бу йил ёзги таътилда 13 ёшли ўғлим ҳам ғарбий Украинанинг сўлим тоғларида ташкил этилган болалар исломий лагерида дам олиб келди. Мамлакатда ҳижобли аёлларни кўп кўриш мумкин, бу одатий ҳолга айланди. Мусулмонларга этник адоват билан ҳужум қилиш ҳоллари учрамайди. Мусулмонлар Украина жамиятининг ҳаётида фаол иштирок этади, кўплаб мусулмонлар ҳарбий хизматга бориб, Украинани ҳимоя қилади. Армияда руҳонийлар хизмати ташкил этилган. 

Турли манбаларга кўра, Украинада 2 миллион нафар мусулмон бор. Бу мусулмонлар ичида чеченлар, турклар, араблар, озарбайжонлар, доғистонликлар, татарлар, украинлар, руслар бор. Мусулмонлар фаол даъват қилиш билан шуғулланмасалар-да, исломни қабул қилаётган украинлар тобора кўпаймоқда.

Мухбир:

– Ўзбекистон ҳақида нима биласиз? Ўзбекистон мусулмонларига қандай истакларингиз бор?

Алексей Скорик:

– Очиғини айтганда, мен Ўзбекистон ҳақида кўп нарса билмайман. Украинада Россия билан боғлиқ муаммолар шунчалик кўпки, одамлар Ўзбекистон ҳақида жуда кам маълумотга эга. Ўзбекистон ҳақида мен билган энг яхши нарса, бу – мазали ўзбек паловидир. Уни Харковдаги ўзбеклар тайёрлашади. Менимча, ўзбеклар жуда дўстона халқ. Ўзбекистон халқига нима тилар эдим? Мен, албатта, Ўзбекистон халқи Ислом динидан айрилмаслигини хоҳлайман. Ислом цивилизациянинг ҳам дунёвий, ҳам диний қадриятларини уйғун ҳолда сақлаб қолиши мумкин.

Суҳбатдош Ёқуб Умар

Манба: Azon.uz

Мавзуга оид мақолалар
....Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир, Луқмон сураси, 34оят.Аллоҳ давоми...

5212 16:15 / 02.02.2018
Али розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади . Хар бир мусулмоннинг мусулмон биродарлари олдида 30та мажбуриятлари бордир. Ушбу мажбуриятларни адо этмаганларга давоми...

4962 14:03 / 26.05.2017
Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа .бу денгиз ўғри,, деб ёзиб қўйди.Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа .бу денгиз сахий,, давоми...

2909 15:00 / 21.12.2021
Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи бўлиб қурилган, дедим. У зот .Масжидул Ҳаром,, дедилар. .Кейин қайси, дедим. У зот давоми...

3884 12:40 / 24.05.2021