1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тайинлов: Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди

17:26 / 09.08.2021 2861 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.

Маълумот ўрнида, фазилатли устоз Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли 1995 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилган. 1998 йил университетнинг Эъдодия-тайёрлов бўлимини, 2001 йилда эса Санавия- бошланғич бўлимини тамомлаган.

2002–2007 йилларда Шариат ва Қонун факультетида таълим олган. 2008 – 2012 йилларда Улумул Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида таҳсил олган. Ҳозирда эса Ал-Азҳар университетининг Даъват факультетида таълимни давом эттирмоқда.

Қироат илми устози Алижон қори Қуръони карим ва тажвид илми матнлари бўйича энг мўътабар уламоларнинг ижозаларини олган. Шунингдек, у дунёдаги машҳур қироат алломаларига Аллоҳнинг каломини табаррукона ўқиб берган.

Бугунги кунда қироат олими Алижон қори дунёнинг кўплаб қироат илми уламолари томонидан эътироф этилган забардаст қорилардан биридир. У ўн хил қироат соҳиби бўлиб, 30 йиллик умрини Қуръонга бағишлаган. Қуръон таълимида минглаб шогирдларнинг устози саналади.

Ислом дини манбаларида инсон Қуръонни ўрганиши бир фазилат бўлса, уни бошқаларга таълим бериши яна бир фазилатдир. Қуръонни ўрганиш − улуғ иш. Бу одамдан қунт, истеъдод ва сабр талаб қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) тайинланди.

Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятида жойлашган “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасидаги тайёрлов курсида таҳсил олиб, Наманган шаҳридаги “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) ўрта-махсус диний таълим муассасасида ўқиган. Шундан сўнг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.

2008 йил Республика қорилар мусобақасида иштирок этиб, “мужаввид қорилар” йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Тошкент вилояти “Олимжон ота” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2008-2009 йилларда Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчи вазифасида хизмат қилган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларида таҳсил олиб, магистрлик даражасини олган.

Машҳур аллома Изуддин Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. “Олтин силсила” ҳадислар тўплами таржимонларидан бири ҳисобланади.

Аброр Мухтор Алий блогер сифатида ҳам катта шуҳрат қозонган. Воқеа-ҳодисаларга тезкор ва илмий асосли муносабат билдириши ҳам эътиборга моликдир.

Ҳақ таоло ҳофизи Қуръон Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлига ҳамда Аброр Мухтор Алий домлага масъулиятли ва шарафли вазифани муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.Бугун давоми...

3118 20:45 / 19.04.2022
Бугун, 22 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Навоий вилоятига ташрифи бошланади.Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва чекка давоми...

1684 15:02 / 22.09.2021
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3313 12:30 / 04.11.2021
ДУМ РТ кўнгиллилари Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани муносабати билан .Тоза масжид, акция лойиҳасини режалаштириб, республика масжидларини тозалашга киришдилар. давоми...

1710 18:30 / 27.02.2021