1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия ҳалол маҳсулотни рўйхатга олиш ташкилотига дунё давлатларидан мурожаатлар бўлмоқда

09:20 / 09.03.2019 2572 pdf Ўқиш режими + -

Испания, Косово, Россия, Хорватия, Колумбия, Жанубий Корея каби Европа, Америка ва Осиёнинг қатор давлатларидаги маҳсулотларни рўйхатга олиш ташкилотлари томонидан Туркиянинг ҳалол маҳсулотларни рўйхат олиш ташкилотига мурожаатлар бўлмоқда, деб маълум қилади ташкилотнинг Бош котиби Ҳасан Сағол. Мурожаатлардан мақсад ташклотларни ҳалол маҳсулотлар етиштириб бериш бўйича рўйхат олиш ва ходимларни шу йўналиш бўйича ўқитишдан иборат, деб хабар беради arab-turkey.com.tr ахборот сайти.

Қайта ташкил этилган ушбу ташкилот Туркиядаги ҳалол маҳсулотларни рўйхатга олиш бўйича ягона ишончли орган ҳисобланади. Ташкилот Бош котибининг айтишича, ўтган йилги Истанбулда бўлиб ўтган Ҳалол Экспо халқаро кўргазмасида қатнашган Косово, Хорватия, Италия, Колумбия, Россия, Жанубий Корея ва Польшадаги ҳалол маҳсулотларга сертификат бераётган баҳоловчи ташкилотлар ҳам қайта тасдиқлатиш учун аризалар топширган.

Ҳалол маҳсулот ва хизматлар бозорида муҳим рол ўйнайдиган Испания ўз фаолиятини мусулмон дунёсига товарлар ва хизматлар сотадиган компанияларга таклиф қилиш ва Барселона Ҳалол форумида реклама компаниясини ўтказиш учун таклиф этилган.

Турк ҳалол маҳсулотларни рўйхага олиш ташкилоти барча иштирокчилар учун семинарлар ўтказади. Бу тамойиллар рўйхатдан ўткзишнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади. ИКТга аъзо давлатларнинг рўйхатга олиш органларини баҳолаш ва ўзаро тан олиш тизимини яратиш учун ишлаб чиқилган техник топшириқлар ўтган йили Исломий давлатлар стандартлари ва Метрология институти (SMIIC)  томонидан тасдиқланган. Маълумот тариқасида шуни айтиш мумкинки, ҳалол маҳсулотларининг глобал бозори тахминан 4 триллион АҚШ долларини ташкил этади ва дунёда 400 га яқин ширкат назоратсиз ҳолда ҳалол сертификати билан ишламоқда.

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари юртимизда давоми...

2133 19:30 / 06.06.2022
2019 йил 9 апрель куни Қувайт пойтахтида Х халқаро Қуръон мусобақаси бошланади, деб хабар беради IQNA.Мусобақанинг ташкилий қўмитаси раиси Фарид Амадининг куни кеча давоми...

2186 08:30 / 06.04.2019
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1787 17:18 / 27.04.2023
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзбекистонҚатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. Қатар Давлати Амири шайх давоми...

1296 17:13 / 05.06.2023