1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари Қозон шаҳрида

12:45 / 31.05.2022 1838 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси аъзолари Россия Федерациясига ташрифи доирасида Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда fitrat.uz сайти хабар берди.

Куни кеча, яъни 30 май куни Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идорасида Муфтий Комил ҳазрат Самигуллин ўзбекистонлик уламолар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов муфтий ҳазратларига қардош ўзбек халқи номидан, хусусан, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг дуои саломларини етказиб, самимий дил сўзларини изҳор қилдилар.

Ўз навбатида, муфтий Комил ҳазрат Самигуллинга ЎМИ раҳбариятининг эсдалик ҳадяларини тақдим этдилар.

Шу куни пешин намозидан сўнг Қозон шаҳридаги марказий жоме масжидида юздан зиёд ватандошлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Қизиқарли ўтган давра суҳбатида иштирокчиларга диний-маърифий маълумотлар берилди, савол-жавоблар қилинди.

Йиғилишда ватандошларимизга жуда эҳтиёт бўлиш зарурлиги, турли ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги атрофлича тушунтирилди.
Тадбирдан сўнг делегация аъзолари “Борнай”, “Эрик”, “Зангор” номидаги бир қанча масжидларга ташриф буюрди. Бу масжидлар маъмуриятига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг эсдалик совғалари топширилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 4 январь Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, давоми...

3838 14:13 / 04.01.2023
Маълумки, islom.uz портали 2019 йил 25 ноябрь санасигача Islom.uz1441 танлови тест мусобақасида иштирок этиш учун танлов эълонини берган эди.Рабиул аввал ойи оламлар саййиди давоми...

2028 11:13 / 30.10.2019
Пойтахтимиздаги .Wyndham Tashkent, меҳмонхонасида .Тинчлик ndash дунё динларининг муҳим тамойили, мавзусида илмийамалий конференция бўлиб ўтмоқда. Нуфузли анжуманни давоми...

1436 12:37 / 20.01.2025
Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, давоми...

3071 20:23 / 14.04.2021