1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Ҳаж-2021 учун 60 минг зиёратчини танлаб олди

12:30 / 26.06.2021 1966 pdf Ўқиш режими + -

Ҳаж ва Умра вазирлиги 2021 йил ҳаж зиёратини бажариш учун танлаб олинган зиёратчилар номини эълон қилди.

Бу йил ҳаж зиёратига боришга рухсат берилган абитуриентларнинг танланган номи Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Бу йил ҳаж сафарига бориш учун жўнатилган электрон мурожаат қарийб 540 мингдан ошган. Булардан 60 минг нафар зиёратчилар танлаб олинган. Жумладан улар орасида оддий фуқаро ва аҳоли ҳам ҳаж ибодатини адо қилади.

Вазирлик жума куни эрта рўйхатдан ўтганларга ҳеч қандай устувор вазифа бўлмаслигини ва танланган зиёратчилар ўз пакетларини соат 13.00 да брон қилишни ва сотиб олишни бошлашлари мумкинлигини аниқ кўрсатиб берди.

Коронавирус туфайли ҳукумат бу йил ҳаж зиёратига боришни истаганлар учун рўйхатдан ўтишни фақат Қиролликда яшовчи фуқароларга очган.

Вазирликнинг таъкидлашича, бу йил ҳаж зиёратига боришни истаганлар ҳар қандай сурункали касалликлардан ҳоли ва 18 ёшдан 65 ёшгача бўлиши кераклигини маълум қилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 20192023 йилларга мўлжалланган .Йўл харитаси,да кўзда тутилган давоми...

2260 15:40 / 02.07.2019
Туркиянинг шимолишарқидаги Ризе вилоятида Қуръони Каримни ёд олган юзлаб талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Жами 571 нафар талабалар Қуръони Каримни ёд давоми...

1818 10:30 / 14.12.2021
Авваллари фуқароларимиз умрага бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди.Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас давоми...

6927 21:00 / 25.10.2018
Қадрли ва муҳтарам ватандошларАвваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли акаукаларимиз, давоми...

2883 21:10 / 23.05.2020