1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда юзлаб талабалар Қуръонни ёд олишди

10:30 / 14.12.2021 1797 pdf Ўқиш режими + -

Туркиянинг шимоли-шарқидаги Ризе вилоятида Қуръони Каримни ёд олган юзлаб талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Жами 571 нафар талабалар Қуръони Каримни ёд олишди ва шулардан 149 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

Маросимда Қуръон ҳофизлари, устозлар ва битирувчи талабаларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Хусусан, тадбирда сўзга чиққан Туркия Дин ишлари бўйича вице-президенти ўринбосари (Диянет) доктор Иброҳим Ҳилми Карсли Қуръон ўргатишнинг инсониятга, тинчлик ва ахлоққа хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. У Қуръонни ёдлаган битирувчиларга мамлакатда араб тилини ривожланишида муҳим роль ўйнашини, шунингдек, Қуръон таълимотининг кўрсатмаларига амал қилиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

Ушбу вилоят муфтийси Наси Чакмакчи йиғилганларни қутлаб, талабаларга Қуръони Карим оятлари ва моҳиятини биладиган солиҳ ёшларни тарбиялашга интилишларини таъкидлади.

Тадбир жараёнида бир гуруҳ битирувчи талабалар Қуръондан қисқа сураларни ўқиб бердилар. Кейин 571 нафар битирувчи талабаларга Қуръон ҳофизи гувоҳномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Aрабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Масжидул Ҳарамга ташриф буюриш учун махсус рухсатнома йўлланмаси талаб этилади. давоми...

1797 18:00 / 28.04.2021
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илмфан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий давоми...

1124 13:00 / 05.04.2025
Бугун, 13 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чиноз тумани, Оққўрғон тумани ва Қуйичирчиқ туманларига ташриф буюришади. Бугуннинг ўзида quotҚози давоми...

1895 11:00 / 13.07.2021
Бугун, 16 июнь куни Халқаро ислом академиясида Муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган ёзма ва босма асарлар, тарихий ҳужжат ва давоми...

2402 19:55 / 16.06.2022