1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Қоҳира шаҳрига ташриф буюрди

15:40 / 02.07.2019 2271 pdf Ўқиш режими + -

Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради.

Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида мулоқот ўтказишди.

Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этилиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 21 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways қуйидаги йўналишлардаги тарифлар учун чегирмалар эълон қилади Тошкентгадан Жакарта, Токио, давоми...

1381 22:34 / 20.04.2023
Англиянинг Бирминҳем шаҳри ҳокимиятининг рухсати билан янги Қуръон ўқув марказининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Марказнинг қурилиши кўплаб давоми...

2111 11:30 / 16.05.2019
2022 йил 8 июнь куни Россия мусулмонлари идорасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари ndash .Тафсири Ҳилол,нинг давоми...

2089 14:00 / 11.06.2022
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий давоми...

2729 04:18 / 22.05.2020