1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

22:30 / 25.06.2021 1642 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га яқин мамлакатимиздаги матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари, ҳамкор ташкилотларнинг ахборот хизматлари ходимлари ва блоггерлар иштирок этди.
Маросим Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди.


Тадбирда Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай маъруза қилдилар:
“Сиз азиз ижод аҳлини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳақ таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан аксарият соҳалар каби оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам эътирофга лойиқ янгиликлар ва ўзгаришлар жорий этилди.

Аллоҳ таолога шукрки, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда Сиз каби ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни бор, албатта.
Мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган Сиз каби ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти жуда ҳам таҳсинга лойиқдир. Зеро, Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади:«Эй Муҳаммад, Раббингиз йўли-динига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125).

Шунинг учун ижод аҳлини Аллоҳ таолонинг мана шундай хитобига амал қилган ҳолда эзгуликни ёйиш, илму маърифатни тарқатишда энг гўзал услубни танлаган ҳолда имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимдир.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда катта натижаларга эришилди.

Ҳозирги кунда ахборот хизмати ходимлари жуда ҳам муҳим шахсларга айланиб улгурди. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.Оммавий ахборот воситалари ходимларини янада фаолликка, дадилликка ва тезкорликка чақирган бўлардим. Ушбу касб эгалари энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Ахборот хизматлари ходимлари нафақат матн ёзишни, балки замонавий медиа усулларидан кенг фойдаланишлари ҳам зарурдир.Ҳозирги мураккаб даврда оммавий ахборот воситалари, жумладан, журналистлар, блогерларнинг яқин ҳамкорлиги, касбий биродарлиги, холислиги янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Журналистлар қўлни қўлга берса, эзгу ғоялар атрофида бирлашса, ўйлаган мақсадларимизга етамиз, инша Аллоҳ.
Имкониятдан фойдаланиб, ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот соҳасида иш юритаётган жонкуярларимизга Ҳақ таолодан сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.
Барча ижодкор ходимларни яна бир бор касб байрамлари билан муборакбод этаман. Қаламингиз ўткир, сўзларингиз равон, чиқишларингиз таъсирчан бўлиб, доимо мўмин-мусулмонларимиз ардоғида бўлинг, барчангизга бахту саодат, ижодий ютуқлар ёр бўлсин”.
Шундан сўнг байрам тадбирига йилғилган барча ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирлари, таниқли блоггерлар, матбаачилар ва мутасадди ташкилотлар вакилларига илиқ сўзлар битилган табриклар ва эсдалик совғалари топширилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи” газеталари таҳририятлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ҳидоят сари” кўрсатуви ижодкорлари иш фаолиятдаги алоҳида фаоллик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қўлларидан ташаккурномаларни қабул қилдилар.Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклаб, соҳа ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига миннатдорлик изҳор қилди.

Тадбир якунида муфтий ҳазратлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ижодий баркамоллик, диний соҳа ривожи, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз маърифатини юксалтиришни Ҳақ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилинди.Сўнгра тадбир иштирокчилари эсдалик учун суратга тушишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

3298 06:24 / 27.08.2018
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3184 06:00 / 23.04.2023
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

1985 15:45 / 26.03.2019
30 июнь ndash Ёшлар куниrdquo муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат давоми...

721 12:59 / 30 июнь
Видеолар
Аудиолар

135327 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55577 14:35 / 11.08.2021