1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойига муносиб тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

09:21 / 10.03.2022 2067 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан Рамазон ойида ўқиладиган хатми Қуръоннинг савиясини янада яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимида ҳайъат аъзолари тузилди ва бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Рамазон ойида бутун Республика бўйлаб хатмонада турадиган қориларни қайта назоратдан ўтказиш, уларни қироатига устоз қорилар томонидан янада кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тавсиялар берилди.

Ушбу йиғилишда, «Убай ибн Каъб» жомеъ масжиди имом-хатиби ва «Qur'on TV» илмий-маърифий онлайн телеканалини раҳбари Абдулҳаким қори Матқулов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Аброр Мухтор Алий, Қуръон ҳофизи Абдулбосит қори Абдуллажонов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-ноиби, Қуръон ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва бошқа устоз қорилар иштирок этишди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Индонезиянинг Дин вазирлиги Саудия Арабистони ҳукуматидан 100 тонна хурмо ва 10 минг нусхада Қуръони Каримни қабул қилиб олди. Бу ҳақда кompas манбаси хабар давоми...

2303 11:00 / 23.03.2021
Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, давоми...

1430 15:22 / 17.03.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёти мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси дин ривожига катта ҳисса қўшган, Қозоғистоннинг етук уламоларидан бўлган, Олмаотадаги Ислом давоми...

1961 11:56 / 10.10.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган оятида шундай марҳамат қилади.Ўқинг Эй, Муҳаммад Бутун борлиқни яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан, Алақ давоми...

3723 11:00 / 01.10.2021