1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидларда кунлик ва жума намозларини очиқ ҳавода ташкил қилиш тавсия этилди

21:10 / 25.06.2021 1519 pdf Ўқиш режими + -

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилиниши ҳақида хабар берди. Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:  кунлик ва жума намозлари фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;  

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг карантин қоидалари бошланган эди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
HitjabiHijab style 3D camera бу ndash Google Play дан инновацион илова бўлиб, фойдаланувчига ҳижоб кийган ҳолда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатади. Бу ҳақда ummamag.kg. хабар берди. давоми...

4235 09:34 / 15.10.2018
Шу йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф давоми...

653 11:44 / 09 июль
1435 йилда, Амир Темур вафотидан 30 йил ўтгач, Шаҳрисабз шаҳрида энг йирик иншоот ndash .КўкГумбаз, масжиди қуриб битказилди. Бу масжид Темурийлар сулоласига ҳурмат ва давоми...

1072 12:57 / 24 июнь
Сўнги йилларда юртимизда Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти, бизнес ва молияни Ислом тамойиллари асосида бошқариш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. давоми...

2240 14:07 / 08.09.2022
Аудиолар

211223 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130481 14:35 / 11.08.2021