1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

12:02 / 16.10.2024 1098 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан, фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар.

Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Италиялик олимлар ва мутахассислар Президентимиз ташаббусларини кўллабқувватламоқда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс давоми...

1171 15:35 / 16.02.2025
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левиннинг таъкидлашича, шаръан ҳалол бўлган маҳсулотлар Россия қишлоқ хўжалиги экспорти давоми...

2584 15:00 / 23.02.2019
Бугун, 11 август куни Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун тест синовлари бўлиб ўтди.Дастлаб, абитуриентлар карантин чоратадбирларига мувофиқ, давоми...

2022 15:09 / 11.08.2021
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ ўзбекистонлик имомхатиблар 2022 йил 25 апрель куни Чикаго шаҳрида яшовчи ҳамюртларимиз билан учрашув ва Рамазон тадбирларидаги давоми...

1942 01:17 / 27.04.2022