1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

AҚШда 10 йил ичида масжидлар сони қарийб уч баробарга кўпайган

15:10 / 14.06.2021 1903 pdf Ўқиш режими + -

Қўшма Штатларда мамлакатдаги мусулмонлар жамиятининг ривожланишига ойдинлик киритган янги тадқиқот нашр этилди.

Ижтимоий сиёсат институти, Шимолий Aмерика Ислом жамияти ва Мусулмонлар хайрия маркази томонидан олиб борилган янги тадқиқот «Aмерика масжиди 2020 - ўсиш ва ривожланиш» деб номланди.

Масжидларни кенг миқёсда статистик ўрганиш ўнлаб штатларни қамраб олди. Ҳисоботда нафақат мутахассислар масжидлар сонининг, зиёратининг кўпайиши, шу билан бирга масжидларга расмийлар ва маҳаллий аҳолининг қаршиликлари кучайганлиги таъкидланмоқда.

АҚШда 2010 йилда 2106 та масжидлар бўлган. Бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 2769 тага етган, яъни бу 31,5 фоизга ўсган. Бу ҳақда Islamnews хабар беради. Масжиддa жума кунидаги ўртача зиёратлар сони 353 кишини ташкил қилмоқда, яъни 10 йил олдинги кўрсаткичдан 16% кўпроқ. Шунингдек, масжидларда жума намозига қатнашувчилар сони 10 фоиздан ошгани қайд этилган.

Тадқиқотчилар шунингдек, масжидларнинг йирик шаҳар атрофидан қишлоқ жойларига кўчиш тенденциясини пайқашган. Қишлоқ жойларида ер топиш ва масжид қуриш учун расмийлардан рухсат олиш осонроқ кечади.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2583 11:26 / 13.10.2018
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз Устозларга эҳтиром мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат Ислом давоми...

12297 05:16 / 28.09.2018
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 9 октябр куни Тошкент шаҳрида .Ислом молияси, лойиҳаси ҳамда .Islamic Business and Finance, IsBF компанияси томонидан .Ислом молияси насия давоми...

1588 16:38 / 13.10.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жанубишарқий элларида юз давоми...

1611 13:55 / 09.02.2023